СамДУ қошида Ўзбек-фин педагогика институти ташкил этилади

    2025 йилга қадар Финляндия билан ҳамкорликда амалга ошириладиган таълим лойиҳаларга жалб этиладиган талабалар сони ўн минг нафар етказилиши мўлжалланмоқда.

    Ташқи ишлар вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги ҳамда “FinEst Bay Area” ва “Edunation Finland” компаниялари ҳамкорлигида Ўзбекистон — Финляндия таълим трансформацияси бўйича онлайн учрашув бўлиб ўтди.

    Мулоқотда Финляндия делегациясининг 8–13 апрель кунлари мамлакатимизга амалий ташрифи давомида таълим соҳаси бўйича бўйича амалга ошириш режалаштирилган лойиҳалар ижроси муҳокама қилинди.

    Хусусан, ташрифнинг илк амалий натижаси сифатида Самарқанд давлат университети ва Финляндиянинг Турку университети ўртасида меморандум имзоланди. Унга кўра, Самарқанд давлат университети қошида Ўзбек-фин педагогика институти ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

    – Ўтган қарийб олти ой мобайнида Финляндия таълим тизими, амалдаги ўқув дастурлари, дарсликлар, педагоглар тайёрлаш ҳамда дарс ўтиш методикаларини ўрганиш натижасида келган хулосаларимиздан бири таълим сифати ўқитувчининг касбий маҳоратига боғлиқлиги бўлди, — деди Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Улуғбек Тошкенбоев. — Давлатимиз раҳбари томонидан ҳам айнан ўқитувчининг жамиятдаги мавқеини ва касб жозибадорлигини ошириш, педагогик маҳоратини яхшилаш асосий стратегик вазифа сифатида белгилангани тўғри йўлни танлаганимиздан далолат бермоқда. Бу борадаги ишларни янада такомиллаштиришда Финляндия билан педагогларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқаларини мунтазам кенгайтириб боришдан манфаатдормиз. Ташриф натижаси ўлароқ, Турку университети ва Самарқанд давлат университети ўртасида меморандум имзоланган бўлса, Бухоро давлат университети, Қўқон университети ва Низомий номидаги Тошкент педагогика университети ҳам бу борада ҳамкорликни йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқда.

    Тадбир давомида “FinEst Bay Area” асосчиси Петер Вестербака ва “Edunation Finland” ҳаммуассиси Ҳарри Суоминен Ўзбекистон ва Финляндия таълим тизимидаги имкониятлар бўйича тақдимот қилди.

    Таъкидланишича, 2025 йилга қадар Финляндия билан ҳамкорликда амалга ошириладиган таълим лойиҳаларга жалб этиладиган талабалар сони ўн минг нафар етказилиши мўлжалланмоқда. Мазкур натижага қўшма таълим дастурлари ва бошқа лойиҳалар орқали эришилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда Финляндия олий таълим муассасалари филиалларини очиш имкониятлари ўрганиб чиқилади.

    Музокараларда мамлакатимизда Финляндия дастури асосида педагогларни тайёрлаш бўйича ҳам ҳам лойиҳалар амалга оширилиши таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates