Самимийлик ва беғуборлик куйчиси

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Халқ таълими аълочиси, “Шуҳрат” медали ва “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳибаси Умида Абдуазимова таваллудининг 70 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди.

    Унда ёзувчилар, шоирлар, ёш ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари, кенг жамоатчилик иштирок этди.

    Кеча аввалида шоир Нодир Жонузоқ Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид табригини ўқиб эшиттирди ва эсдалик совғаларни топширди.

    Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Жаббор Раззоқ, Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходимлари Шарифа Салимова, Тоҳир Қаҳҳор, журналист Ҳамид Қаҳрамонов ва бошқалар сўзга чиқди.

    Унда сўз олганлар шоиранинг ҳаёти, ижодий фаолияти ва инсоний фазилатлари ҳақида тўхталди.

    – Умида қалби гўзал, самимий шоиралардан биридир, - деди Маҳмуд Тоир. – Унинг самимияти шеърларида мужассам. Ундаги дил ва тил мутаносиблиги ижодида ҳам катта ўринга эга.

    Ижодкорнинг 40дан ортиқ шеърий, насрий тўпламлари, мақолалари ҳамда болалар адабиёти йўналишидаги бир-биридан қувноқ китоблари чоп қилинган.

    – Умидахон билан талабалик йилларидан буён биргамиз, - деди шоира Шарифа Салимова. – Унинг ўша пайтдаги шеърларини ўқиганимдаёқ, табиатида болаларга хос соддалик, беғуборлик борлигини ҳис қилганман. Кўплаб шеърлари қўшиққа айланиб, ҳар бир хонадонга кириб борган.

    Кечада Умида Абдуазимованинг “Севинчим”, “Сени кўргим келаверади”, “Аразламанг”, “Салом ҳаёт”, “Қадимий қўшиқ”, “Ойдин орзулар” каби шеърий ва публицистик тўпламлари нашр қилингани таъкидланди. Шоирага илиқ тилаклар билдирилди, совғалар тақдим қилинди.

    Тадбирда ўқувчи-ёшларнинг бадиий чиқишлари йиғилганларга кўтаринкилик бағишлади.

    Зулайҳо Аҳмаджонова

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates