Санкт-Петербургда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми тақдимоти

    Туризм 10 апрел 2021 820

    Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ҳамда икки томон туроператорлари ўртасида Б2Б учрашувлар бўлиб ўтди.

    Россия географик жамияти, Россиянинг Маданият вазирлиги тарихий ва диний туризм бўйича мутахассиси Владимир Дербенёв сўнгги йилларда Ўзбекистон энг фаол мамлакат бўлганини эътироф этиб, ҳамкорлик нуқтаи назаридан Санкт Петербург учун муҳим ўринлардан бирини эгаллашини таъкидлади.

    «Икки томон ў​ртасида туризмни, шу жумладан зиёрат туризмини ривожлантириш жуда муҳим, зеро бу бизнинг маънавий ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Шундай экан, биз ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва авиарейсларни ошириш тарафдоримиз», - деди В.Дербенёв. Шунингдек, у 1 апрелдан эътиборан Тошкентдан Москвага рейслар очилганини ва бундан кейин Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги авиақатновлар сони ошишига тилакдош эканини айтиб ўтди.

    Ўзбекистон делегацияси шунингдек, муфтий, Санкт-Петербург ва Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақаси мусулмонлари диний идораси раиси шайх Равил ҳазрат Панчеев билан учрашди. Шунингдек, Равил Панчеев Мир Араб мадрасасининг 500 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тадбирга таклиф этилди.

    тадбирда Ўзбекистон тарихий меъморий ёдгорликларини сақлаш ва замонавий меҳмонхона инфратузилмасини ривожлантиришга катта аҳамият берилаётгани, виза режимини либераллаштириш, чет эл фуқароларини рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш, мамлакат туризм саноатини ривожлантириш мақсадида имтиёз ва преференциялар бериш бўйича ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.Ўзбекистон ва Санкт-Петербург шаҳарлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Санкт-Петербург туроператорлари Б2Б форматида учрашувлар доирасида янги туристик йўналишлар ва турмаҳсулотлар ишлаб чиқиш, ўзаро манфаатлик ҳамкорлик алоқаларини кучайтиришга келишиб олдилар.

    Петербургда тадбир иштирокчилари учун гастрономик бойлигимиз ҳисобланган палов тайёрланиб, ўзбекона дастурхон ёзилди.

    Тадбир йиғилганларда катта таассурот қолдирди ва улар бу каби тарғибот тадбирларини тизимли равишда ўтказиш истагини билдирди.

    Санкт-Петербург шаҳрига ташриф буюрган делегация таркибидан Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлар идораси, Халқаро ислом академияси, Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси вакиллари ўрин олди, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates