Саратонга қарши янги вакцина яратилди

    Саломатлик 13 июн 2022 3417

    АҚШ ва Япония олимлари саратон касаллигига қарши вакцина яратди. У иммунитет тизимини мустаҳкамлаш орқали организмдаги хавфли ўсмаларни йўқ қилишга ёрдам беради.

    Маълумки, ҳозирга қадар бу хасталикни даволашда сўнгги чора сифатида кимётерапия ва нур терапияси муолажалари ҳамда жарроҳлик амалиёти қўлланиб келиняпти.

    Тадқиқотчилар янги вакцина ҳар қандай ёшдаги беморларда самара бериши, қолаверса, саратоннинг барча турларига қарши кураша олишини таъкидлаяпти.

    Препарат аллақачон жониворларда синовдан ўтказилган. Бу жараёнда вакцина хавфли ўсмаларни “мудофаа” қилувчи “қотил” ҳужайраларга таъсир кўрсатиши аниқланди. Яъни у саратон ҳужайралари юзасида оқсиллар зичлигини ошириб, иммунитетни «рағбатлантиради».

    Айни пайтда олимлар вакцинани беморларда синовдан ўтказяпти. Бу жараён муваффақиятли якунланса, замонавий тиббиёт саратон ўсмаларига қарши курашишнинг янги усулига эга бўлиши мумкин, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates