Сардоба сув омборини лойиҳалаштириш ва қурилишига масъул бўлган шахсларга суд ҳукми ўқилди

    Мамлакатимизда 20 сентябр 2022 1505

    2022 йил 12 сентябрь куни Тошкент шаҳар судида 29 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етиб, суд ҳукми эълон қилинди.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғининг расмий каналида хабар берилди.

    Таъкидланишича, судланувчилар Жиноят кодексининг 167, 28,167, 209, 28,209, 243 ва 258 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.

    Эълон қилинган суд ҳукмига кўра судланувчиларнинг

    - 1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси,

    - 1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 550 баравари миқдорида жарима жазолари,

    - 1 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида жарима жазолари,

    - 1 нафарига 3 йил тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида жарима жазолари

    - 2 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 4 йил муддатга озодликни чеклаш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 550 баравари миқдорида жарима жазолари,

    - 23 нафарига 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 дан 550 гача баравари миқдорида жарима жазолари тайинланди.

    Ушбу ҳукм устидан апелляция шикояти ва протестлари ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкумлар ва фуқаровий даъвогарлар эса ҳукмнинг кўчирма нусхаси топширилган кундан эътиборан шу муддат ичида Тошкент шаҳар суди орқали Олий судга берилиши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates