Сарҳисоб: Белбоғли кураш федерацияси 2021 йилни қандай якунлади?

    Ўзбекистон “Адолат” СДП мажлислар залида Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг 2021 йил якунларига бағишланган сарҳисоб йиғилиши бўлиб ўтди.

    Унда Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси (ЖБКА), Осиё белбоғли кураш конфедрацияси, “Адолат” СДП сиёсий кенгаши раҳбарияти, партиянинг Тошкент вилояти кенгаши фаоллари, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси вакиллари, спортчилар, мураббий ва мутахассислар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Тадбирни Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров кириш сўзи билан бошлаб, 2021 йил белбоғли кураш спорти учун юксак натижалар ва муваффақиятларга бой йил бўлганини эътироф этди.

    Спортчиларимиз республика ва жаҳон миқёсида ўтказилган мусобақаларда шоҳсупанинг юқори поғоналаридан ўрин эгаллаб, мамлакатимиз спорт захирасига медаллар шодасини тақдим этди.

    Тадбирда иштирок этган Жаҳон белбоғли кураш ассоциацияси президенти Азизбек Ғаниев ҳам йиғилганларни қутлаб, ассоциация томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берди.

    Тадбирда сўз олган Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов Осиёда белбоғли курашни ривожлантириш масалалари ҳақида тўхталиб, жорий йилги халқаро мусобақаларда полвонларимизга муваффақият тилади.

    Тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон “Адолат” СДП сиёсий кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмонов, партиянинг Тошкент вилояти кенгаши раиси Бобур Мамиров ўз табрик сўзларини айтди.

    Шундан сўнг Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси ҳамда “Адолат” СДП сиёсий кенгаши томонидан турли йўналишлар бўйича номинация ғолиблари диплом ва қимматбаҳо совғалари билан мукофотланди.

    Илҳом Раҳмонов

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates