Саудия Арабистони билан туризм соҳасини биргаликда тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди

    Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Саудия Арабистони туризм вазири Аҳмед бин Ақил ал-Хатиб билан учрашди.

    Азиз Абдуҳакимов UNWTO Бош Ассамблеясининг юбилей 25-сессиясидаги ташрифи учун Аҳмед бин Ақил ал-Хатибга миннатдорлик билдирди. Шунингдек, Бутунжаҳон туризм куни муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

    Маълумот учун, жорий йилнинг 27-28 сентябр кунлари Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида “Бутунжаҳон туризм куни 2023. Туризм ва яшил инвестициялар” халқаро анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этиб, мамлакат туризм салоҳияти тақдимотини ўтказди.

    Шунингдек, вазир Мадридда бўлиб ўтган сайловлар чоғида Самарқанд номзодини қўллаб-қувватлагани учун ташаккур билдирди ва 2026 йилда UNWTO Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси мезбонлиги учун сайловда Саудия Арабистони номзодини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

    Ўз навбатида Аҳмед бин Ақил ал-Хатиб икки давлат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётганини қайд этди.

    А. Абдуҳакимов Хива “Ислом оламининг туризм пойтахти” деб эълон қилинганини таъкидлаб, Саудия Арабистонининг етакчи оммавий ахборот воситаларини ушбу гўзал шаҳарнинг бой тарихи ва маданий меросини намойиш этиш учун Хивага таклиф қилди.

    Учрашув давомида, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва сайёҳлик блогерлари учун оилавий саёҳатлар уюштириш орқали Ўзбекистон ва Саудиянинг туризм салоҳиятини биргаликда тарғиб қилишни ошириш, икки давлат ўртасида парвозлар сонини кўпайтириш, Саудиянинг етакчи фотографларини юртимизга таклиф қилиб, уларнинг суратлари асосида “Ўзбекистон саудиялик фотографлар нигоҳида” махсус кўргазмасини ташкил этиш, 2024–2025 йилларга мўлжалланган қўшма меморандум бўйича ҳаракатлар режаси ишлаб чиқиш ва бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинди.

    Маълумот учун, 2022 йилда Саудиядан Ўзбекистонга туризм оқими тикланди (1731 та) ва бу йил 60 фоиздан ортиқ ўсиш кузатилди. Ўтган йили туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланиб, сайёҳлар оқимини 100 минг нафарга етказиш борасида келишиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates