Саудия Арабистони электрон нашри саҳифасида Ўзбекистон мавзуси

    Кейинги йиллар давомида Саудия Арабистони ва Яқин Шарқ минтақаси оммавий ахборот воситалари саҳифаларида Ўзбекистонда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, демократик ва конституциявий ислоҳотлар жараёнига бағишланган хабар-мақолалар тез-тез эълон қилинмоқда.

    Саудия Арабистонида нашр этиладиган “Nabd al-Hadath” электрон газетасида “Ўзбекистон пойтахти Тошкентда янги замонавий спорт мажмуаси очилди” сарлавҳали ахборот материали эълон қилинди.

    Унда мамлакатимиз пойтахтидаги Муҳаммал Ал-Хоразмий номидаги Ахборот технологиялари университетида замонавий спорт мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтгани тафсилотлари қаламга олинган.

    “Замонавий спорт мажмуасида мини-футбол, волейбол, баскетбол, югуриш, кураш ва бошқа 8 спорт тури билан шуғулланиш имконияти яратилган”, деб ёзади “Nabd al-Hadath” электрон нашри.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates