Саудия Арабистонида умра зиёратчилари кетаётган автобус ҳалокатга учраб, қисқа вақт ичида автобус олов ичида қолди.
Ҳалокатга учраган автобусда Ямандан зиёратчилар бўлганини хабар қилган.
Маълум қилинишича, Маккага йўл олган автобус Ашер шаҳридафалокатга учраган. Ҳодиса оқибатида 20 киши ҳалок бўлиб, 29 киши тан жароҳати олган.
Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам ва ўт ўчирувчилар жўнатилди, жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилди.