Сайлов қонунчилигига қандай ўзгартишлар киритиляпти?

    Лойиҳани ишлаб чиқиш давомида кўплаб илғор демократик давлатлар сайлов қонунчилиги ўрганилди.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган — Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

    Таъкидланганидек, сайлов тўғрисидаги амалдаги қонунчиликнинг таҳлиллари сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш ҳамда сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан шикоятлар бериш борасида айрим муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Шундан келиб чиқиб тайёрланган мазкур қонун лойиҳаси билан Сайлов кодексининг 11 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

    Лойиҳани ишлаб чиқиш давомида кўплаб илғор демократик давлатлар сайлов қонунчилиги ўрганилди, миллий қонунчилик таҳлили асосида уни янада такомиллаштириш юзасидан ҳуқуқшунос олимлар ва мутахассислар фикрлари тўпланди. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюросининг сайловларни кузатиш бўйича миссиясининг мамлакатимизда сайлов тизимини такомиллаштиришга қаратилган тавсиялари ҳисобга олинди. Натижада Кодекс шу пайтгача тартибга солинмаган қатор демократик тамойилларга жавоб берадиган нормалар билан бойитилди.

    Қонун лойиҳаси сайловчилар билан учрашувлар каби оммавий тадбирларни туман (шаҳар) ҳокимликларини камида уч кун олдин ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўтказиш, бунда, ушбу тадбирларни ўтказиш учун рухсатнома талаб этилмаслиги, сайловчилар партияни ёхуд Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйганда маълумотномада идентификация ID-картасининг серияси ва тартиб рақамини киритиш каби нормалар билан тўлдирилди.

    Бундан ташқари лойиҳа билан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат суд томонидан кўриб чиқилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси 11-18 нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши таклиф этилмоқда.

    Халқ вакилларининг қайд этишича, қонун лойиҳасини қабул қилиниши миллий сайлов қонунчилигимизни умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари асосида янада такомиллаштиришга ва мазкур йўналишда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни халқаро ҳамжамиятга етказишга хизмат қилади.

    Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates