Сайёҳлик пандемиядан 730 миллиард доллар зарар кўрди

    Туризм 28 октябр 2020 571

    Жорий йилнинг саккиз ойида дунё бўйлаб сайёҳлик оқими ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 70 фоизга қисқарди. Умумий кўрилган зарар миқдори эса 730 миллиард долларни ташкил этди, деб хабар беради Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO).

    Хусусан, июль ойида саёҳатлар ўтган йилги июль ойи кўрсаткичларига нисбатан 81 фоизга камайган, августда эса — 79 фоизга, деб хабар беради «ПРАЙМ». Январь ойидан август ойига қадар саёҳатлар сони 700 миллионга кам қайд этилган. Иқтисодий зарар эса 730 миллиард долларни ташкил этган. Бу эса 2009 йилдаги инқирозга нисбатан саккиз баробар кўп демак.

    Ташкилот раҳбари Зураб Пололикашвили «Бундай кескин пасайиш фожиали ижтимоий-иқтисодий оқибатларга олиб келиши, ҳамда миллионлаб иш ўринлари ва компанияларни йўқ бўлиб кетиш хавфи остида қолдириши мумкин. Бу сайёҳлик тизимини хавфсиз, ўз вақтида ва мувофиқлаштирган ҳолда қайта тиклаш зарурати ҳақида гувоҳлик беради», —деб таъкидлаган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates