Сенаторлар маиший чиқиндилар хизматлари бўйича тўлов интизомини таъминлашдаги амалиёт ва долзарб муаммоларни муҳокама қилдилар.
Амалиётда эса бир қатор долзарб муаммолар юзага келмоқда. Жумладан:
- “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “HET” мобил иловасида аҳолига маиший чиқиндилар хизмати бўйича қарздорлик ҳақида маълумотлар акс этмаяпти;
- “Toza makon” электрон биллинг тизими билан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизими ўртасида тўлиқ интеграция таъминланмаган;
- Айрим истеъмолчиларда чиқинди хизмати бўйича шартнома мавжуд эмас;
- Абонент ҳисоб рақамларида ноаниқликлар бор.
Бундай ҳолатлар жамоатчилик орасида турли саволлар ва ташвишларга сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги камчиликларни инобатга олган ҳолда, Сенат қўмитаси томонидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигига маълумотлар алмашинуви жараёнидаги муаммолар юзасидан аниқ маълумот тақдим этиш ва уларни бартараф этиш бўйича амалиётга доир таклифлар тайёрлаб бериш сўралди.









