Сенат Раиси Бетарафлик дўстлари гуруҳига аъзо мамлакатлар парламентлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этди

    Халқаро ҳамкорлик 18 феврал 2024 1090

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бетарафлик дўстлари гуруҳига аъзо мамлакатлар парламентлари раҳбарларининг биринчи учрашувида иштирок этди.

    Видеоконференцалоқа форматидаги тадбир Туркманистон Миллий Кенгаши Мажлиси томонидан ташкил этилган бўлиб, тинчлик ва мулоқотни мустаҳкамлашда парламент ҳамкорлигининг ўрнига бағишланди.

    Шунингдек, форумда турли мамлакатлар парламентлари спикерлари, халқаро ҳамда минтақавий ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, тинчлик, хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида «Бетарафлик дўстлари» гуруҳи Туркманистон ташаббуси билан тузилган БМТга аъзо давлатларнинг норасмий бирлашмаси ҳисобланади.

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева ўз нутқида ҳозирги кунда тобора кучайиб бораётган таҳдидлар шароитида ишонч ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш зарурати ортиб бораётганини таъкидлади. Ижтимоий-иқтисодий барқарорликни ҳар томонлама таъминлаш ва мамлакатлар ўртасидаги ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш халқаро миқёсдаги кенг кўламли ҳамкорликнинг асосий вазифаларига айланиб бораётганига эътибор қаратди.

    – Биз бугунги учрашувимизни парламентларнинг кўп томонлама форматдаги амалий ҳамкорлигига қўшимча сифатида ҳамда уларнинг мамлакатларимиз барқарорлиги ва фаровонлиги билан чамбарчас боғлиқ бўлган тинчлик ва мулоқотни мустаҳкамлаш борасидаги энг муҳим масалаларни муҳокама қилишга жалб этиш воситаси сифатида қараймиз, – дея, қайд этди Сенат Раиси.

    Тадбир сўнгида Бетарафлик дўстлари гуруҳига аъзо мамлакатлар парламентлари раҳбарлари биринчи учрашувининг тинчлик ва мулоқотни мустаҳкамлашда парламент ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган якуний ҳужжати қабул қилинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    октябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates