Сенат Раиси БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан учрашди

    Жорий йил 15 мартда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Фолькер Тюрк бошчилигидаги делегация билан учрашди.

    Учрашувда мамлакатимизда кечаётган конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ муҳим сиёсий-ҳуқуқий жараёнлар хусусида маълумот бериб ўтилди. Хусусан, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси икки босқичда халқнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари ўрганилиб, аҳолининг барча қатламлари, кенг жамоатчилик иштирокида умумхалқ муҳокамаси орқали тайёрлангани айтиб ўтилди. Куни кеча Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида»ги қарор қабул қилиниб, унга кўра референдум 2023 йил 30 апрелга тайинлангани айтиб ўтилди.

    Мулоқот чоғида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича низом ва шартномавий органлари орқали мамлакатларнинг халқаро мажбуриятларини амалга оширишда парламентнинг ролини ошириш ҳамда масалалари юзасидан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикр алмашилди.

    Олий Мажлис Сенати Раиси ўз сўзида БМТ ва унинг ихтисослашган тузилмалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳим ўрин тутиши, шу нуқтаи назардан, БМТнинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги фаолиятини бошқариш учун масъул бўлган асосий органи ҳисобланган БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси билан конструктив алоқаларни янада кенгайтириш, хусусан парламент аъзоларининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги салоҳиятини кучайтиришга қаратилган ўзаро мулоқотнинг манфаатли эканини таъкидлаб ўтди.

    Ўз навбатида Фолькер Тюрк Ўзбекистонда гендер тенглигини таъминлаш ва аёллар ҳуқуқларини таъминлаш борасида эришилган натижаларни ва ҳозирда амалга оширилаётган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди. Шунингдек, Олий комиссар Ўзбекистоннинг можаро зоналаридан аёллар ва болаларни қайтариш, уларни жамиятга реинтеграция қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларига юксак баҳо бериб, бу борада амалга оширилаётган ишлар кўплаб давлатлар учун намуна эканини таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек, суҳбат чоғида хотин-қизларнинг жамият ва давлат ҳаётидаги ролини кучайтириш, ижтимоий-инклюзив муҳит ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди.

    Конструктив ва амалий руҳда кечган учрашув якунида жамиятда инсон ҳуқуқларини янада ишончли ҳимоя қилиш механизмларини ишга солишга қаратилган ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates