Сенат Раиси бошчилигида хотин-қизлар фаоли ишини самарали йўлга қўйиш юзасидан учрашувлар ташкил этиляпти

    Ижтимоий ҳаёт 24 апрел 2022 1093

    Жорий йил 23 апрелда Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева Тошкент шаҳрида ўрганишлар олиб борди.

    Хусусан, Т.Нарбаева Тошкент шаҳар ҳокимлигида ўтказилган маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоли ишини самарали ташкил этиш ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш масаласида намунавий тизим яратиш бўйича шаҳар ишчи гуруҳи аъзолари йиғилишида иштирок этди.

    Сенати Раиси Т.Нарбаева, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.Ортиқхўжаев, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси бошқармаси бошлиғи М.Нурматова, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Н.Умарова иштирокида бўлиб ўтган мазкур йиғилишда мамлакатимизда хотин-қизларга яратилаётган имконият ва шарт-шароитлар, аёлларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

    Шунингдек, иштирокчиларга хотин-қизлар балансини шакллантириш масаласи атрофлича тушунтирилди. Барча ҳудудларда ишчи гуруҳлар олиб бориши лозим бўлган амалий вазифаларга эътибор қаратилди.

    Мазкур мавзудаги муҳокамалар пойтахтнинг Олмазор туманида бўлиб ўтган семинарда ҳам давом этди. Олмазор, Шайхонтоҳур, Учтепа туманлари сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда маҳаллаларининг оила ва хотин-қизлар фаоллари иштирок этган ушбу тадбирда хотин-қизлар фаоллари томонидан маҳаллаларда ишларда баланс шакллантириш, ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларни аниқлаш, уларни касбга, тадбиркорликка йўналтириш, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги ўрнини мустаҳкамлаш ва фаоллигини ошириш, муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилаларга кўмак кўрсатишга доир ишлар юзасидан сўз юритилди.

    Ўз навбатида, Сенат Раиси томонидан сўнгги беш йилликда хотин-қизларга берилаётган эътибор ва уларни қўллаб-қувватлаш ишлари давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, уларга ҳар томонлама шарт-шароит яратиш, давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини янада оширишга хизмат қилувчи зарур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингани, келгусида ҳам бу борадаги ишлар жадал суръатда давом эттирилиши таъкидлаб ўтилди.

    Бундан ташқари, семинарда Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш жараёнларига маҳаллий Кенгашлар депутатларини ҳам кенг жалб этиш зарурлиги айтиб ўтилди.

    Шундан сўнг Сенат Раиси Олмазор туманининг «Гуручариқ» МФЙ фаоллари, хусусан, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси билан учрашди. Марказда уларга яратиб берилган шарт-шароит ва иш жараёнлари билан танишди.

    Шунингдек, Т.Нарбаева туманга ташрифи давомида «Гуручариқ», «Ҳазрати имом» каби маҳаллаларда оғир турмуш шароитида яшаётган оилалар ҳолидан хабар олди. Ҳар бир хонадон эгаларини қийнаётган муаммолар юзасидан самимий суҳбат ўтказилиб, уларнинг ечими юзасидан туман масъулларига тегишли топшириқлар берилди. Хонадон эгаларига турмуш шароитда асқотувчи маиший техника топширилди.

    Шу билан Сенат Раисининг Олмазор туманидаги ўрганишлари якунланди. Қайд этиб ўтамиз, Т.Нарбаева мазкур мавзудаги ўрганиш ишларини 2022 йил 25 апрель куни пойтахтнинг Яшнобод туманида давом эттиради.

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates