Энг фаол, нуфузли етакчи хотин-қизларни бирлаштирган мазкур форумда 126 та давлатнинг парламентлари раислари, ҳукумат раҳбарлари ва 20 дан ортиқ халқаро ташкилотлар вакиллар, бизнес, фан, таълим, соғлиқни сақлаш каби турли соҳалар намоёндалари бўлган 1,5 мингдан зиёд делегатлар иштирок этяпти.
Форум ишида Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ҳам қатнашяпти.
Сенат Раиси форум доирасида қатор давлатларнинг парламент раҳбарлари билан икки томонлама учрашувларни ҳам ўтказиши назарда тутилган, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати