Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Туркманистоннинг Аваза шаҳрида давом этаётган БМТнинг денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференцияси доирасида Етакчи аёллар форумида иштирок этди.
Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маруфова Бишкек шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари аёллар мулоқоти форумида иштирок этди.
IV Евроосиё хотин-қизлар форуми доирасида ташкил этилган ялпи мажлис очилиши маросимида Сенат Раиси маъруза қилди
Бугун Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида «Хотин-қизлар ишончни мустаҳкамлаш ва глобал ҳамкорлик учун» мавзусида тўртинчи Евроосиё аёллар форуми ўз ишини бошлади.
Пойтахтимизда Ўзбекистон -Беларусь II-Аёллар форуми доирасида секция йиғилиши бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Тошкент шаҳар қўриқлаш бошқармасида «Хавфсизликни таъминланишида хотин-қизларнинг ўрни» мавзусида ташкил этилган Аёллар форуми бўлиб ўтди.
Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги таклифи асосида 13-14 май кунлари Самарқандда «Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳуқуқ ҳамда имкониятларини кенгайтириш масалаларига минтақавий ёндашув» мавзусидаги Осиё хотин-қизлари форуми бўлиб ўтди.
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида Ўзбекистонда хотин-қизларнинг бой салоҳиятидан фойдаланиш, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришда тажриба алмашиш бўйича Осиё хотин-қизлари форумини ўтказиш ҳақидаги таклифни билдирган эди.