Дастлабки босқичда уларнинг ишлари тажрибали ҳайдовчи устозлари томонидан назорат қилинади.
Касаба уюшмалари ўтган даврда хотин-қизлар меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича катта тажриба тўплади. Хусусан, улар “Аёллар дафтари” орқали 4,5 миллион эҳтиёжманд, кам таъминланган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишда бош-қош бўлди.
Жорий йил 3 сентябрда Беларусь Республикасининг Витебск шаҳрида «Ўзбекистон – Беларусь: ҳамкорлик барқарор ривожланиш омили сифатида» мавзусида Ўзбекистон ва Беларусь тадбиркор аёлларининг учинчи бизнес-форумининг ялпи мажлиси ўтказилди.
Аввал таъкидланганидек, Сенат Раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Женева шаҳрида Парламентлараро иттифоққа аъзо мамлакатлар парламентлари аёл спикерларининг инклюзив ва узоқ муддатли тинчлик йўлида етакчилик масалаларига бағишланган 15-Саммитида иштирок этяпти.
Reuters: Даниялик аёллар қуръа бўйича ҳарбий хизматга чақирилади.
Данияда Россиядан келаётган таҳдид ортиб бораётган бир шароитда қуролли кучларини кучайтириш мақсадида 2026 йилдан бошлаб аёллар учун мажбурий ҳарбий хизмат жорий қилинади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 38 фоизи (57 нафар), Сенат аъзоларининг 27 фоизи (16 нафар), маҳаллий Кенгашлар депутатларининг 25 фоизини аёллар ташкил этади.
Жорий йил 19 декабрда Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Садоқат» боғи маданият марказида Зангиота туманидаги 21-сон колонияда жазони ўтаётган хотин-қизлар учун китоблар ва инсон ҳуқуқларига оид тарқатма материаллар ҳамда шахсий гигиена воситалари топширилди.
Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Гулнора Маъруфова Ўзбекистон делегацияси таркибида Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтган “ЕЭК минтақасида гендер тенгликка эришишни жадаллаштириш бўйича мажбуриятларни баҳолаш” мавзусига бағишланган “Пекин+30” минтақавий таҳлил учрашувида иштирок этди.
Жорий йил 10 октябрда Олий Мажлис Сенатида сенаторларнинг олий таълим муассасаларининг “Қизларжон” клуби раислари ҳамда хотин-қизлар маслаҳат кенгаши раислари билан учрашуви бўлиб ўтди.