Сенат Раиси Туркия Буюк миллат мажлиси Раиси билан телефон орқали мулоқот ўтказди

    Жорий йил 17 мартда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева ва Туркия Буюк миллат мажлиси Раиси Мустафо Шентоп ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

    Мулоқот аввалида Сенат Раиси Туркиянинг жанубий- шарқий қисмидаги вилоятларда юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жабр кўргани, мамлакат ниҳоятда катта талафотлар олгани муносабати билан биродар Туркия халқига, вафот этганларнинг оилалари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, табиий офат оқибатида жароҳат олганларга тез фурсатда соғайиб кетишларини тилади.

    Т. Нарбаева Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ташаббус ва таклифларни Туркия давлати қўллаб-қувватлаши халқларимизнинг кўп йиллик яқин қардошлик алоқалари ва саъй- ҳаракатлари муштараклигининг яна бир муҳим тасдиғи эканини ҳамда бунда парламентлараро алоқалар мамлакатлар ўртасидаги барча даражадаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим механизмлардан бири ҳисобланишини таъкидлади.

    Мулоқот чоғида Олий Мажлис Сенати ҳамда Туркия парламенти ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш истиқболларига оид масалалар муҳокама этилди. Хусусан, икки мамлакатнинг ҳамкорлик борасида юқори даражада белгиланган вазифалар ижросида парламент дипломатияси имкониятларини кучайтириш заруратига тўхталиб ўтилди.

    Самимий ва дўстона руҳда кечган суҳбатда Туркия Буюк Миллат Мажлиси Раиси Мустафо Шентоп ҳамкасби Танзила Нарбаевани ва у орқали бутун ўзбек халқини яқинлашаётган Наврўз айёми ҳамда кириб келаётган муборак Рамазон ойи билан муборакбод этди.

    Суҳбат якунида томонлар икки қардош халқ ўртасида ўрнатилган очиқ, чинакам қардошлик муносабатларини, дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашда бор имкониятларни ишга солишларини билдириб ўтдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates