Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Озарбайжон диаспораси билан ишлаш давлат қўмитаси раиси билан учрашди

    Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев Озарбайжон диаспораси билан ишлаш давлат қўмитаси раиси Ф.Муродов билан учрашди.

    Мулоқот чоғида икки давлат раҳбарлари даражасида йўлга қўйилган мунтазам мулоқот, етакчиларнинг мустаҳкам сиёсий иродаси ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли Тошкент ва Баку ўртасидаги муносабатларни кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани алоҳида таъкидланди.

    Шунингдек, томонлар Ўзбекистон ва Озарбайжон парламентлари ўртасидаги анъанавий яқин ва жуда самарали алоқалар ривожланиб бораётганини, бу жараёнларда парламент палаталарининг роли муҳим эканини қайд этди.

    Ф.Муродов Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти ва ҳукумати томонидан миллатлараро ва конфессиялараро муносабатларни мустаҳкамлашга катта аҳамият бераётгани, Ўзбекистонда озарбайжон диаспорасини ривожлантириш, хусусан, озарбайжон маданияти ва анъаналарини асраб-авайлаш ва уларни юксалтиришга қаратилган амалий ҳаракатлари, шунингдек, озарбайжон тилини ўрганиш учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётгани учун миннатдорлик билдирди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Учрашув сўнггида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates