Сенатга келган мурожаат сохта экан

    Ижтимоий ҳаёт 7 май 2021 1820

    Олий Мажлис Сенати аъзолари назорат-таҳлил тадбирлари билан бир қаторда ҳудудларга чиқиб аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар қилишмоқда. Мазкур жараёнларда аҳолини кўпдан бери қийнаётган масалалар кўриб чиқилиб, ўз ечимини топмоқда.

    Олий Мажлис Сенати Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Ф. Боқиев Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларига бориб, юқори палатага келган мурожаатларни ўрганди. Хусусан, Жомбой тумани “Эски Жомбой” маҳалла аҳолиси билан мулоқот ўтказиб, бу ердаги 28-сон мактабдан тушган аризани ушбу таълим масканига бориб ўрганди. Мурожаат мактаб таъмирталаб, қулаб тушиш эҳтимоли катта, ўқувчиларни янги бинога кўчириш лозим деган мазмунда ёзилган ва қатор ўқитувчилар томонидан имзоланган.

    Аммо маълум бўлишича мактаб 2003 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда бино ҳолати яхши, имзолар эса сохталаштирилган. Сенатор фамилияси келтирилган фуқаролар билан учрашганда, уларнинг аризадан хабари йўқлиги аниқланди.

    Сенатор Ф. Боқиев Жомбой тумани “Халқпарвар” комиссияси аъзолари, Булунғур, Ургут, Тойлоқ туманларида “Мингтерак”, “Ғўс” маҳаллаларида аҳоли билан учрашиб мулоқот қилди. Учрашувда муаммоли масалалар кўтарилиб, уларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлаш мақсадида сенатор мутасадди ва масъул ташкилот раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берди.

    Ўзбекистон Республикаси

    Олий Мажлиси Сенатининг
    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates