Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

    Молия 25 октябр 2023 1279

    Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди, унда солиқ ва бюджет қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун ҳамда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.

    Даставвал, “Солиқ ва бюджет қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

    Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Бюджет, Солиқ кодекслари, шунингдек “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»ги, “Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги ҳамда “Давлат божи тўғрисида»ги қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

    Хусусан, Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ва бюджетномани Вазирлар Маҳкамаси томонидан парламент палаталарига киритиш муддати аниқ белгиланади.

    Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш мақсадида туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш бўйича маълумотларни ўз расмий веб-сайтлари, шунингдек, “Очиқ бюджет” ахборот порталига жойлаштириб бориши Бюджет кодексида акс эттириляпти.

    Шунингдек, Қонун билан Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида келган тиббий асбоб-ускуналардан пуллик хизматлар кўрсатиш учун фойдаланиш имкони яратилмоқда.

    Бундан ташқари, бюджет ташкилотларига ижарага берилган ер участкаларидан солиқ ундириш ва тўлаш тартибини, фойдаланилмаётган бинолар, ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкаларига нисбатан тегишли солиқларнинг оширилган ставкаларини қўллаш тартиби бекор қилиняпти.

    Сўнгра мажлисда Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини ўрганиш натижаларига ҳам батафсил тўхталиб ўтилди.

    Хусусан, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси доирасида қатор натижаларга эришилганлиги ҳамда бу борада келгусида амалга оширилиши зарур бўлган қатор масалалар мавжудлиги аниқланган.

    Жумладан, 2023 йил январь-сентябрь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми Бухоро вилоятида 37,1 триллион сўмни, Қашқадарё вилоятида 41,6 триллион сўмни ташкил этган.

    Шунингдек, инвестиция дастурлари доирасида Бухоро вилоятида 463 та лойиҳа ишга туширилиб, 351,3 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган бўлса, Қашқадарё вилоятида 795 та лойиҳа ишга туширилган ҳамда 245,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилган.

    Иқтисодий фаолликнинг ошиши натижасида янги кичик тадбиркорлик субъектлари сони Бухоро вилоятида қарийб 4,5 мингга етиб, фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони 27,5 мингдан ошган. Қашқадарё вилоятида эса қарийб 5 мингга яқин янги кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиши ҳисобига фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари сони 29 мингдан ошган.

    2023 йилги ишлаб чиқариш ва инфратузилмани ривожлантириш дастури доирасида Бухоро вилоятида 63 та объектда 7,0 триллион сўмдан зиёд қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган, шундан 35 та объект фойдаланишга топширилган. Қашқадарё вилоятида мазкур дастур доирасида 166 та объектда 1,0 триллион сўмдан зиёд қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган ва шундан 98 таси фойдаланишга топширилган.

    Шунингдек, ўз вақтида тегишли чоралар кўрилмаганлиги туфайли амалга оширилган ижобий ишлар билан бирга, иккала ҳудудда ҳам ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижросини таъминлашда муаммо ва камчиликлар мавжудлиги таъкидланди ҳамда уларни олдини олиш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар келишиб олинди.

    Мажлисда ҳудудларда бандлик дастури ижросини таъминлашда ҳам қатор камчиликларга йўл қўйилиб келинаётганлиги қайд этилиб, масъул раҳбарларнинг ахборотлари эшитилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қаролари қабул қилинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates