баннер
17 мар 2025
00:50

    Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси қачон бўлиши маълум қилинди

    Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисини 2025 йил 17 март куни чақирилади.

    Ялпи мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади. Унда қатор масалаларни муҳокама қилиш назарда тутилган.

    Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши мажлисида белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида турган вазифалар кўриб чиқилади.

    Шунингдек, Сув кодексини тасдиқлаш, қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизимини янада такомиллаштиришга оид муҳим қонунлар муҳокама қилинади.

    Сенаторлар томонидан заргарлик саноатини янада ривожлантириш ва йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлашга ҳамда жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қонунлар ҳам кўриб чиқилади.

    Бундан ташқари, ялпи мажлисда судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга, қамоққа олинганларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олдини олишга қаратилган қонунларни ҳам муҳокама қилиш режалаштирилмоқда.

    Ялпи мажлис кун тартиби доирасида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг (омбудсманнинг) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) 2024 йилдаги фаолияти бўйича маърузалари эшитилади.

    Шунингдек, бир қатор халқаро шартномаларни ратификация қилишга доир, ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг айрим масалалари юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари билан боғлиқ масалалар ҳам ялпи мажлис кун тартибидан ўрин олган.

    Ялпи мажлисда кўриладиган масалалар мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мезони – Инсон қадри ҳамда ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech