баннер
26 мар 2025
07:18

    Жамиятда тотувлик, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳити мустаҳкамланади

    Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

    Мамлакатимиз ҳаётининг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, жамиятни янгилаш йўлида туб ўзгаришлар рўй беряпти. Мазкур эзгу амаллар диний ва миллий қадриятларимизни янада юксалтириш борасида ҳам муҳим ўрин тутяпти.

    Тарихий обидалар, муборак қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг ободонлаштирилиши, масжид ва мадрасалар фаолиятининг йўлга қуйилиши, ўзбек халқи ҳамда Ўзбекистонда яшовчи турли миллат вакилларининг миллий ва диний маросимлари, шунингдек, анъанавий байрамларининг ўтказилаётгани бунинг яққол далилдир.

    Эътиборлиси, кейинги йилларда Ўзбекистон фуқаролари учун Ҳаж квотаси 3 баробарга оширилиб, Умра зиёратига квоталар тўлиқ бекор қилинди. Улуғ аждодларимизнинг диний-маърифий салоҳиятини дунёга танитиш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ташкил этилиб, ўз фаолиятларини кўрсата бошлади.

    Сенаторлар томонидан маъқулланган Қонун ва Концепция билан фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси дунёвий давлат эканлигига оид конституциявий қоидаларни рўёбга чиқаришга ҳамда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, принциплари, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари белгиланяпти.

    Шунингдек, ушбу ҳужжат билан белгиланаётган асосий вазифаларнинг бажарилиши устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш мақсадида парламент комиссияси ташкил этилиши назарда тутиляпти, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    Концепциянинг қабул қилиниши диний бағрикенглик ва конфессиялараро тотувликни таъминлашга асосланган муносабатлар моделини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари такомиллашишига, жамиятда тотувлик, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳити мустаҳкамланишига хизмат қилади.

    Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech