Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди

    Мамлакатимизда 19 апрел 2021 1326

    2021 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

    Унда Сенат аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари доимий комиссиялари раислари, Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    Мажлисда Сенатнинг ўн тўртинчи ялпи мажлисида муҳокама қилиниши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда кўриб чиқилди. Хусусан, «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги Қонуни муҳокама қилинди.

    Таъкидланганидек, Қонун Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хориждаги, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаш, республикадаги меҳнат фаолиятини тўғри йўлга қўйиш, мамлакатдан чиқиш ва унга киришни ташкил этиш тизими ва механизмларини тартибга солиш, шунингдек, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида ишлаб чиқилган.

    Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, қолаверса, хорижий давлатларнинг малакали мутахассислари томонидан меҳнат фаолиятини олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган.

    Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида республикада чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш таъминланади. Яхлит тизимини ўрнатишга, турли қонуности ҳужжатлар билан шакллантирилган ҳуқуқий асосларни унификациялаш имкони берилади, чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар билан муносабатларни давр талабига мослаштиришга имконият яратилади.

    Бундан ташқари, ҳужжат билан меҳнат муносабатлари соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликнинг шаффоф ва очиқ тартибини яратилади, чет эл фуқароларининг давлат хизматларидан кенг фойдаланиш имконияти берилади.

    Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2020 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари томонидан коронавирус пандемияси шароитида аҳоли, шу жумладан, муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, иқтисодиёт тармоқлари барқарорлигини сақлашга доир қонунлар ижроси устидан таъсирчан назорат ўрнатиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш масалаларига қаратилган муайян ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди.

    Сўзга чиққанларнинг фикрига кўра, сенаторлар томонидан, прокуратура органларининг амалга оширган ижобий ишлари билан бир қаторда фаолиятнинг айрим йўналишларида назоратни янада кучайтириш лозимлиги мақсадга мувофиқ.

    Жумладан, мамлакатимизда репродуктив саломатлик, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари ижросини таъминлашдаги камчиликлар оқибатида ўтган йилга нисбатан гўдаклар ўлими 428 тага, оналар ўлими 10 тага ошганлиги, оғир молиявий аҳволга тушган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси етарли даражада таъминланмаганлиги, прокурорлар сектор раҳбари сифатида замонавий иш усулларига айрим раҳбарлари ҳамон тайёр эмаслиги қайд этилди.

    Шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш, уларни келтириб чиқараётган сабаб ва омилларни бартараф этиш бўйича камчиликларга барҳам берилмаганлиги ва бошқа бир қатор масалалар бўйича камчиликлар борлиги ҳам таъкидланди.

    Бу ҳолатлар ушбу йўналишда назоратни янада кучайтиришни, аниқланган ҳар бир қонун бузилиши ҳолатига нисбатан қатъий
    ва таъсирчан чоралар кўриш зарурлиги қайд этилди.

    Шу муносабат билан қўмита аъзолари томонидан секторларда ишларни «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» каби янги механизмлар асосида ташкил этилиши ҳамда юритилаётган ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини доимий таҳлил қилиб, мавжуд қонун бузилишларни бартараф этиш чораларини кўриш, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояси ҳамда бандлигини таъминлаш, «Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор» тамойили асосида ишсиз ёшларни тадбиркорларга бириктириш, «Ёшлар: 1+1» дастури доирасида ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, муаммо, таклиф ва истакларини «маҳаллабай» ўрганиш ва ҳал этишга доир вазифалар ижроси устидан таъсирчан назорат ўрнатиш бўйича тавсиялар берилди.

    Мажлисда муҳокама қилинган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates