Сьерра-Леонеда кўп қаватли уйнинг қулаб тушиши оқибатида саккиз киши ҳаётдан кўз юмди

    Сьерра-Леоне пойтахтида етти қаватли бино қулаб тушди. Камида саккиз киши, жумладан, учта бола ҳалок бўлди. Кўпчилик вайроналар остида қолиб кетди.

    Турар-жой ва тижорат мақсадларида фойдаланилган уй Фритауннинг шарқида жойлашган. Табиий офатларга қарши кураш миллий агентлиги маълумотларига кўра, ҳозиргача вайроналар остидан олти киши омон қолди. Ҳодиса оқибатида уч нафар катта ёшли эркак ва икки нафар аёл, беш ёшгача бўлган икки нафар қиз ва бир ўғил бола ҳаётдан кўз юмди.

    Воқеа жойида иккита кран ёрдамида қутқарув операцияси олиб борилмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, бинода ўнлаб одамлар яшаган. Бинонинг қулаш сабаблари ҳозирча эълон қилинмади, тергов бошланди, деб хабар беради mir24.tv.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates