Сейсмик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг таркибий қисми

    Ҳозирча зилзила бўлишини олдиндан айтиб бериш, олдини олиш ёки вужудга келиш эҳтимолини камайтиришнинг яққол имконияти мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, сейсмик таъсирлардан ҳосил бўладиган зарарланишларни камайтириши мумкин бўлган бир қатор илмий-техникавий, бошқарув ва ташкилий тадбирлар бор. Улар сирасига иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳам киради.

    Кучли зилзила — катта талафотларга олиб келадиган энг хавфли табиат ҳодисаларидан бири. Кўп ҳолларда зилзила оқибатини бартараф этиш давлат бюджетининг сезиларли қисмини жалб қилади. Ушбу оқибатлар табиий ва техноген характердаги иккиламчи хавфни келтириб чиқариши мумкин бўлган, катта ҳудудларни қамраб оладиган сейсмик тўлқинларни ўз ичига олади. Афсуски, ҳозирча зилзила бўлишини олдиндан айтиб бериш, олдини олиш ёки вужудга келиш эҳтимолини камайтиришнинг яққол имконияти мавжуд эмас. Шундай бўлса-да, сейсмик таъсирлардан ҳосил бўладиган зарарланишларни камайтириши мумкин бўлган бир қатор илмийтехникавий, бошқарув ва ташкилий тадбирлар бор. Улар сирасига иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш масалалари ҳам киради.

    Мавжуд ёки қурилаётган бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини баҳолаш ва эҳтимолий ҳодисалар сценарийсини ишлаб чиқиш тадқиқотлари иқтисодий йўқотишларни камайтириш, жумладан, инсонлар ҳаётини сақлашга хизмат қилади. Бундай тадқиқотлар зилзила хавфи мавжуд бўлган ҳудудлар учун устувор йўналишлардан биридир. Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудда жойлашган. Шу сабабли зилзила ўпирилишлар, қор кўчкилари кўринишидаги геологик жараёнларга ҳам сабаб бўлиши мумкин. Сейсмик хавфсизлик миллий хавфсизликнинг таркибий қисмидир.

    Мамлакатимизда бугунги кунга қадар сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги муносабатлар 20 га яқин қонуности ҳужжатлари билан тарқоқ ҳолда тартибга солиб келинган, мазкур йўналишда амалга оширилиши лозим бўлган барча тадбирлар қонунчиликда назарда тутилмаган эди. Шу боис, П резидентимиз томонидан жорий йил 13 сентябрь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қонун юртимизда сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солгани билан аҳамиятлидир.

    Қонунга кўра, сейсмик хавфсизликни таъминлаш объектлари мудофаа, саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, илмий-техник комплекслар, сув омборлари ва гидротехник иншоотлар, соғлиқни сақлаш муассасалари, таълим ташкилотлари, жамоат ва турар жой бинолари, моддий ва маданий мерос объектлари, кўприклар, йўл ўтказгичлар, туннеллар ва йўллар, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, газ, сув, иссиқлик ва электр таъминоти тармоқлари ҳисобланади. Улар аҳамиятига кўра тўрт тоифага бўлинган.

    Қонун сейсмик хавфсизлик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаб беради. Бу йўналишларга бино ва иншоотларнинг (мавжуд ва фойдаланишга топширилган) зилзилага бардошлилигини мониторинг ва назорат қилиш, сув омборлари бўйича кузатувлар ўтказиш, уларнинг зилзилага бардошлилиги мониторинги, одамлар саломатлиги ва ҳаёти ҳамда аҳоли мулкига зарарини камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, йўқотишлар (моддий, иқтисодий ва бошқалар) хавфи, сейсмик хавф ва зилзилалар эҳтимолини башорат қилишнинг замонавий усулларини жорий этиш, иншоотларнинг сейсмик қаршилигини кучайтириш киради.

    Ҳужжатда Вазирлар Маҳкамаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Фанлар академияси ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг сейсмик хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги ваколатлари белгилаб берилган.

    Қонунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар тегишли ҳудудда сейсмик хавф даражаси тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотга эга бўлиш, зилзила пайтида ўзини тутиш қоидалари ва уларга тайёргарлик тўғрисида маълумот олиш, шунингдек, зилзила вақтида ходимлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларни тўғри ҳаракатланиш бўйича ўқитиш учун мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.

    Қонун Ўзбекистон ҳудудида бўлган шахсларга ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари талабларини бажариш ҳамда ўз ҳаёти, соғлиғи ва мулкини сақлаб қолиш учун зилзилаларга қарши эҳтиёт чораларини кўриш мажбуриятини юклайди.

    Юридик шахслар ўз ходимларини зилзила пайтида ўзини ҳимоялаш ва фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга ўргатиши, жойларда огоҳлантириш тизимларининг доимий тайёрлигини, ўзларига тегишли объектларнинг барқарор ишлашини ва ҳаёт хавфсизлигини таъминлаши шарт.

    Ўзбекистон ҳудудининг қарийб 52 фоизида 7 балл ва ундан юқори кучдаги зилзила содир бўлиши эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва хавфсизлигини таъминлаш барқарор ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни таъминлашда асосий ва муҳим муаммолардан бири саналади.

    Урбанизация, яъни жамият ривожланишида шаҳарлар роли кучайиши, уларнинг кенгайиши, тоғли ҳудудларда транспорт коммуникацияларининг ривожл аниши, кўп қаватли бинолар, шунинг дек, гидротехник иншоотларни қуриш ва улардан фойдаланиш, архитектура ёдгорликларини сақлаш ишлари геологик хавф муаммолари ортишига олиб келади. Ушбу турдаги ҳалокатли хавфнинг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш талаб қилинади. Бутун дунёдаги йирик шаҳарларда сейсмик хавфсизлик, зилзилабардош қурилиш муаммоси энг мураккаб масалалардан бири ҳисобланади.

    Сейсмик хавф юқори минтақада жойлашган юртимизда иншоотларнинг зилзилабардошлиги ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш муаммолари бўй ича реал амалий масалаларнинг ечими ва қўлланилиши кўзда тутилган, чуқур фундаментал ва амалий тадқиқотларни ривожлантириш долзарб ва ҳаётий масаладир.

    Янги қонун мана шу муаммолар ечими учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади ҳамда аҳоли ва ҳудудлар сейсмик хавфсизлигини таъминлаш соҳасини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, вазифаларини аниқлаб беради, шунингдек, мақсадли дастурлар ва чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилади.

    Неъматилла Нишонов,

    ЎзФа М. Ўрозбоев номидаги механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги

    институти лаборатория мудири,

    техника фанлари бўйича фалсафа доктори.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates