Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 13 январь куни ўтказади

    Спорт 16 ноябр 2023 1407

    Ярим ўрта вазн тоифасида чарм қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанги тафсилотлари маълум бўлди.

    Боксчимиз ҳамкорлик қилувчи "Мир Бокса" промоутерлик компанияси вакилининг хабар беришича, Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги ўн бешинчи жангини 2024 йил 13 январь куни ўтказади. Ўша куни ҳамюртимизга мексикалик боксчи Пабло Сезар Кано рақиблик қилади.

    Маълумот учун, Шаҳрам проф боксда ҳозиргача 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Жангларининг тўққизтасида муддатидан илгари зафар қучган.

    Унинг бўлажак рақиби Пабло Сезар Кано эса фаолияти давомида 44 та жанг ўтказган ва уларнинг 35 тасида ғалаба қозонган, 8 та жангда мағлуб бўлган ва 1 тасида дуранг қайд этилган.

    Аҳамиятлиси, Пабло фаолияти давомида икки бор жаҳон чемпионлик камарлари учун жангга чиққан ва ҳар икки жангда мағлуб бўлган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates