Бу ҳақда “Toshkent-AERO” ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро шиша идишда жами 199 дона EUTRIG ҳамда ампула кўринишидаги 120 дона SODIUM CHLORIDE INJECTION IP номли дори воситалари, шунингдек, 19 дона стоматология учун цемент (пломба)ни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган. Уларнинг тахминий қиймати 30 млн сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.