Шавкат Мирзиёев ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди

    Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги “Оққуш” мажмуасида ташкил этилган ўтовлар кўргазмасини кўздан кечирди.

    Бу ҳақда давлатимиз раҳбари 2022 йилда ҳудудга ташрифи чоғида кўрсатма берган эди. Шу асосда эллик гектардан ортиқ майдон янада обод қилиниб, кўплаб ўтовлар барпо этилди. Энг катта ўтовнинг диаметри 42, баландлиги 22 метр. Унда маъмурият, ошхона ва бошқа хоналар мавжуд. Бу ерда турли маданий тадбирлар, форумлар ўтказиш мумкин.

    Мажмуада қорақалпоқ, қозоқ, туркман, қирғиз, бошқирд каби туркий халқларнинг ҳамда Қорақалпоғистон туманларининг ўтовлари ташкил этилган. Уларда қардош элларимиз тарихи, маданияти ва турмуш тарзи ўз ифодасини топган.

    Президент ушбу ўтовларни кириб кўрди.

    - Бизнинг томиримиз, тақдиримиз бир. Мана шундай ишларни кўпайтириб, биргаликда фестиваллар ўтказиб, халқлар дўстлигини янада мустаҳкамлаш керак. Миллий ҳунарларни асраб, ёш авлодга етказиш, бу бўйича шогирдлар тайёрлаш, болалар учун ўз она тилида китоблар чиқаришни кенгайтириш зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

    Боғда сунъий кўл, оролча ва меҳмонхона ҳам бор. Булар қисқа даврда мазкур масканни туризм манзилларидан бирига айлантирди. Ўтовлар, миллий кийим ва буюмларга сайёҳлар катта қизиқиш билан қарамоқда.

    Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates