Шавкат Раҳмон қалби

    Жамиятнинг қай янглиғ равнақ топиши, уни ташкил этадиган кишиларнинг қанчалар мустақил, эркин шахс даражасига эришуви айни шу инсонларнинг саъй-ҳаракатига, ақли ва истеъдоди нечоғли сафарбар этилишига чамбарчас боғлиқдир.

    Бугунги – янги Ўзбекистонда ақлий ва ижодий меҳнат вакиллари – олимлар, шоиру ёзувчилар, педагог-мураббийларга кўрсатилаётган эътибор замирида миллат ҳамда мамлакатнинг эртанги тақдири хусусидаги эзгу ўй ва орзулар мужассам экани шубҳасиз. Зеро, жамиятнинг қай янглиғ равнақ топиши, уни ташкил этадиган кишиларнинг қанчалар мустақил, эркин шахс даражасига эришуви айни шу инсонларнинг саъй-ҳаракатига, ақли ва истеъдоди нечоғли сафарбар этилишига чамбарчас боғлиқдир.

    Шу нуқтаи назардан жорий йилнинг 10 мартида Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатимизда илм-фан, маданият ва адабиёт ривожига муносиб ҳисса қўшган атоқли шахсларнинг юбилейларини кенг нишонлаш тўғрисида”ги фармойиши лойиҳасининг қўйилиши алоҳида аҳамиятга эга. Лойиҳада юртимиз илм-фани, маданияти ва адабиёти тараққиётига улкан ҳисса қўшган маърифатпарвар алломалар, йирик олим ва санъаткорлар, таниқли шоир ва ёзувчилар қатори Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, бетакрор шоир Шавкат Раҳмоннинг 70 йиллигини муносиб нишонлаш ҳам белгилангани халқимиз кўнглидаги иш бўлди. Зеро, ХХ аср адабиётида унутилмас ҳодиса сифатида бўй кўрсатган бу ижодкор қалб дунёсини чуқур идрок этиш орқали ҳали неча-неча авлодлар ўзлигини, ўзбеклигини, ҳурлиги тўралган кун ва миллий мустақиллик қадрини ҳис қилишади, уларнинг собит ҳимоячиларига айланишади.

    ...Бу қалбда туйғулар майсалардек яшил қонга тўлиб, шудрингда соч чайиб ўсди. Қалб кенгликларида чумчуқнинг тилидек титраб турган кўкатдан тортиб, солланиб тушган кўҳна шохларининг ости минг турли ҳашаротга уя бўлган, томири тоғнинг юрагидан сизиб чиқувчи чашмадан, боши қалин булутлардан сув ичувчи, камолини-да, заволини-да биров илғамас арчаларгача қадалиб ётади. Унинг қуёши ҳар тонг бош кўтармаганидек, ҳар оқшом уфқи қораймаслиги ҳам мумкин. Оқ тунлар ўрнини шимол ёғдуси эмас, қум бўронлари бирдан эгалламоғи эҳтимол. Бироқ буларнинг бари қалбнинг ички гармонияси асосида юзага келиб, ҳаммаси унинг табиатига мос, яшашига гаровдир.

    Гуркираган бу рангин олам

    Туйғуларни ўйнатиб ташлар

    Ва ажойиб кунлар умримда

    Атиргулдай очила бошлар.

    (1979 йил)

    Қалб балоғати жисм балоғатидан кўра шўхроқ, бебошроқ кечади. Жисм чарчаб тин олганда ҳам у ухламайди – хаёлларни, ҳисларни туртиб уйғотади, уларни ҳар куйга солади, юзини қизартади. Балоғат палласидаги қалбга қўним йўқ, чегара чизиғи тортилмаган, қафас мутлақ бегона. Севгисининг ҳидидек нафратининг тиғи ҳам ўткир – ё жон беради ёхуд жон олади...

    Қалбда дақиқа сайин, соат сайин ўсиш-улғайиш кечади. Ҳали ақл ва онг бебошлигида, ҳали улар ҳар куйларга йўрғалаб юрганида, қалб ўзлик сари, ўзликни таниш сари дастлабки қадамни қўяди. Бу қадам шунчалар мустаҳкам, жисмнинг томир-томирларига чуқур ботиб тургувчи бўладики, келгусида кутаётган не-не зўравонликлар, алдов ва фириблар уни ортга қайтаролмайди. Ўзликни англаган қалбга яшамоқ нақадар эркин, нақадар оғир. Унга қанча-қанча туйғулар келиб кетади, бири вафо, бири жафо кўрсатиб ўтаверади. Бироқ ўзлик ҳисси, англанган ўзликнинг бурчи қалб ўлмагунча ўлмайди. Бу ҳисни на-да алдаб, на-да авраб бўлади. Унга фақат хиёнат қилиш мумкин. Хиёнат туни қалбнинг қазо тунига тўғри келади.

    Ит базми қизиган ойсиз шомлардан

    қизғониб опқочдим дарё дилимни.

    Бу чиркин оғизлар...

    синган каллалар...

    иғводан, бўҳтондан осилган тиллар...

    ҳирслар лашкарлари босган паллада

    шоҳларин бўғизлаб ташлаган диллар.

    (1989 йил)

    Энди қалб кўзи очиқ – у ҳар нарсани кўриб қолади, бор нарсани билиб олади. Ўзига ва ўзга қалбларга етган неки хўрлик, неки адолатсизлик бор – бефарқ бўла олмайди, мўлтираб тура билмайди. У ҳар инсонга қалқон бўлгиси, борки қалб ҳуқуқи учун жангга киргиси келади. У ўзининг аслида нозиккина руҳини қай ерда кураш, қайси жойда ҳурлик ҳимояси бор – ўша жабҳага сафарбар этади. Ўзига ва сирдош қалбларга Фаустдан шиор танлайди, уни уйдан чиқаверишга, остонаси тепасига қоқиб қўяди: “Ҳар куни курашга чиққан яшашга ҳақли!”

    Сўзларни қайрайлик,

    дўстлар, жўралар,

    ғафлат тўшагида ётмай, шошайлик:

    яшамоқ, курашмоқ, ўлмоқ сирларин

    болакайлар учун очайлик.

    (1985 йил)

    Унинг бу уринишлари нақадар самимий, ўтли бўлса, шунчалар содда ва тажрибасиздир. У ўзи жангга кирмоқчи бўлган майдонда ҳалол ва мард олишув ҳеч қачон бўлмаслигини, бу ердаги ўйин қоидалари қоидасизликка, ғирромлик ва номардликка асосланганини ҳали англамайди. Унга олий ҳакам деб уқтиришгани ВАҚТ, қачондир фурсати етиб келганида ҳам, бу ерда янги олишувлар бўлаётгани боис, чиқаражак ҳукмларига таҳрир киритишга мажбур бўлишини ўйламайди. Майдондаги қип-қизил тупроқнинг ҳар заррасида “куракка санчилган тиғдан” йиқилган баҳодирлар руҳи чинқираётганидан, уни бўлажак фириблардан огоҳ этаётганидан мутлақо бехабар. Қалб, жувонмард қисмат фақат пўлатдай тобланишни, ханжардай ўткирланишни хаёл қилади, холос:

    Зулфиқор руҳ керак,

    керак чин ёғду,

    чин ишқ ёғдулари бағримга тўлсин,

    жисмимни тобласин фақат чин оғриқ,

    чечаклар қоп-қора бўлса-да бўлсин.

    (1989 йил)

    ... Майдонда у узоқ туради, сабр-ла курашади, яловини ерга бермайди. Бу олишув асносида “не-не қобирғалари синиб, пайлари узилиб” (А.Орипов) кетса-да, инграган овоз чиқармайди, оғзидаги қонни туфламайди, ортга чекинмайди. Унинг кетидан майдонга кирган неча-неча ҳайбаракаллачилар аллақачон текин томошабинга, иссиқ ҳолижой эгасига айланадилар. Уларнинг яна қанчаси бу жўмард қалб сирларини ёғийга сотади, ёғий занжирига ўзининг ожиз симларини улайди – қалбга тузоқ қўяди. Энг алам қиладигани, энг кулгилиси – бу нокас кимсалар ҳам ўзларининг ножинс қалбларини гўё куйлатадилар, ўшандан чиқариб ашъор битадилар. Қайсар қалбни ўз сафларига, ўзларининг “сангин салтанати”, “наҳсдан бино бўлган ёвуз шайтанати”га чорлайдилар:

    Паноҳ сўрадимми боримни ечиб,

    Ўзни урдимми ё бирон эшикка?

    Қалтис лаҳзаларда оримдан кечиб,

    Кирдимми сичқонлар кирган тешикка?...

    Болам, жоним болам,

    бу гўзал ҳурлик,

    унутма бу ҳурлик тўралган кунни!

    (1991 йил)

    Шу “гўзал ҳурлик” билан, бу “ҳурлик тўралган кун” билан бир вақтда дунёда Шавкат Раҳмон деган шоир ҳам қайта туғилади.

    Бу ижодкор юракнинг овози, сози, ҳасрат ва қувончи ўзига қадар ва ўзи билан ёнма-ён ёзганларнинг бирортасини қайтармайди, ҳатто эслатмайди ҳам. Ўзбек шеъриятида бу қадар ўктам, бунчалик эркин, жасур овоз анчадан буён янграмаган, бармоқ ҳам худди аруз сингари тўниб, бирхиллашиб бораётган вазиятда уни бирдан янгилаб, яширин имкониятларини очажак шоир хийладан буён кутилаётганди.

    Бу шоир вазиятнинг эмас, қисматнинг шоири. Унга давр эмас, у даврга мавзу беради, у даврни эмас, уни давр тинглашини истайди. Охир-оқибатда, у ўз тенгдошлари билан биргаликда не-не замондошларни ўзига қулоқ осишга мажбур этди, уларнинг тош қотган бағирларида туйғу, фикр чечагини ўстиришга эришди.

    Шавкат Раҳмон шеърларини мутолаа қилар эканман, мен уларда шеърдан-да юксакроқ, санъатдан-да муҳимроқ жувонмард руҳни ҳис қиламан. Эслайсизми, Ч.Айтматовнинг “Кунда” романидаги она бўри Акбаранинг тунда Ойга қараб узоқ-узоқ увлаганларини? Болаларидан, туғилган, туққан ерларидан, жуфти Тошчайнардан ва энг аламлиси – зурёд қолдириш умидидан мосуво этилган бўри бировга шикоят этмайди, кимгадир ялиниб, аллақайдан нажот кутмайди, балки увлайди, аччиқ-аччиқ увлайди. Шоирнинг тубандаги мисралари худди ўшандай увлаш эмасми, миллатнинг забун ҳолидан, шўро оёғи остида топталган муборак Ватанининг пажмурда жисмидан ўртаниб куйиш эмасми?!

    Эл қирилди туркий ўлкада,

    Эр қолмади – келди ажали,

    Ким қонига ботди йўлкада,

    Ким ғажилди номоз маҳали

    (1987 йил)

    Дилим, дунё даюсларидан

    Қора терга ботган ғуломим,

    Настариндай пок ҳисларидан

    Туфдонларни қилган кулолим,

    Жудо бўлдинг табиатингдан,

    Бўғзингда бор бир шода мўлдир,

    Жудо бўлдинг тариқатингдан,

    Энди тинчиб қафасда ўлтир...

    (1989 йил)

    Айни шундай шеърлар, аслида, истиқлол ҳақидаги фикрнинг, туйғунинг туғилиб вояга етишини, куч ва эътиқодга айланишини таъминлаган эди:

    Мармар қўрғонлар оёқларида

    Умрини ёндирган дарвозабонлар...

    Қутирган жаҳолат таёқларидан

    Силласи қуриган дарёзабонлар...

    Дунёнинг қайроқтош табоқларида

    Кимларга йиғлади пари саболар.

    (1988 йил)

    Бироқ ўша пайтлардаёқ шоирнинг умиди, ишончи, Худога айтгани бор эди. Чунки, у Акбарадан фарқ қилароқ, ИНСОН эди, катта бир халқнинг, буюк бир миллатнинг вакили, оддий вакили ҳам эмас, ШОИРИ эди:

    Бир ёмон, бир узун, бир улкан йиғи

    Қайси бир жаврнинг аччиқ тортиғи.

    Оҳ, мунча айланар, мунча тўлғонар

    Ичимда йилларнинг занглаган тиғи.

    (1984 йил)

    Сурилар бу темир пардалар,

    Истибдоднинг туғлари қулар,

    Моғор босган нурсиз қаърлардан

    Милион озод руҳлилар турар.

    (1987 йил)

    Кўринадики, шоир истиқлолни жим кутмаган, мустақилликни хом хаёл деб билган эмас, аксинча, уни жуда реал кўрган, аниқ ҳис қилган, унга етишув усулларини шеър руҳидан излаган. Ҳақиқий янги давр, ҳақиқий янги қаҳрамон бундан анча илгариёқ туғилган, вояга етаётган, ўзгаларни ҳам уйғониш йўлига, ўзликни таниш йўлига чорлаган эди.

    Шавкат Раҳмон учун шеър ёзиш, ижод қилиш шунчаки кўнгил чигилини ёзиш, кимгадир ёқиш ёхуд назарига тушиш, амал-эътибор ё хашаки эътирофга эришиш, тирикчилик ўтказиш ташвиши эмасди мутлақо. Ўзининг бу оғир, бироқ шарафли ва шавкатли қисматини у “Иқрор” номли шеърида яхлит муҳрлаб қўйган. Кўнгли рубобий шеърлар ёзишни ҳар қанча тиламасин, яшил шажар бўлган унинг жувонмард жисму жони, охир-оқибат, шивирлайдурғон бир япроқ қолмаган қиличдай кескир шохларга дўнмасин, у бор ҳаётини, бутун борлиғини миллатининг эрки, халқининг ҳурлиги, мамлакатининг озодлиги йўлига қурбон қилди:

    Мен жангчи эмасдим,

    мен шоир эдим.

    ниҳоят шоирдан кўра зобитман,

    ҳар нафас мусулмон миллатим дедим,

    нафсига куйганлар келди оқибат...

    Қарангки, у мана шу хулосаси, армонида ҳам ҳамон ҳақ, ҳамон ғолибдир...

    Шавкат Раҳмон бир шеърида

    Ахир кимман ўзим,

    Мангуликка сал агар қиёсласак,

    Шавкат Раҳмон ким?

    деган савол қўяди. Бизнинг поёнига етаётган мулоҳазаларимиз айни саволга жавоб излаб қилинган ожиз уринишдир, холос.

    Раҳмон ҚЎЧҚОР

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates