Шахмат бўйича жаҳон чемпионати Ўзбекистонда ўтказилиши расман маълум қилинди

    Бутунжаҳон шахмат федерацияси тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати Самарқандда ўтказилишини эълон қилди.

    “Ўзбекистоннинг қадимий шаҳри Самарқанд 26-30 декабрь кунлари ФИДE томонидан ўтказиладиган тезкор шахмат – рапид ва блиц бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

    Беш кун давом этадиган ушбу турнирда жаҳоннинг энг яхши шахматчилари рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпиони унвони учун курашади.

    “ФИДE Ўзбекистоннинг шахмат бўйича бой анъаналарини қадрлайди ва бу мамлакатнинг шахмат бўйича етакчига айланаётганини эътироф этади. Шахматга бўлган эътибор бизни ушбу нуфузли мусобақани ўтказишни Ўзбекистонга ишониб топширишимизга сабаб бўлди”, — дейди Бутунжаҳон шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович.

    «2026 йилги шахмат олимпиадасига ҳам Ўзбекистон мезбонлик қилади. Тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати мезбонлиги ҳам ушбу йирик мусобақа тайёргарлигига катта туртки бўлади”, — дея Дворковичнинг сўзларини келтирган ФИДE матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates