Шахматчиларимиз Ғарбий Осиё чемпионатида 10 та медалга эга чиқди

    Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл шаҳрида шахмат бўйича Ғарбий Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

    Мусобақада мезбонлардан ташқари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Шри-Ланка, Ўмон, Бангладеш, Ҳиндистон, ФИДЕ байроғи остидаги Россия, Тожикистон ҳамда Туркманистондан жами 300 нафарга яқин бир нечта ёш тоифасидаги шахматчилар ғолиблик йўлида дона суряпти.

    Чемпионатда рапид йўналиши бўйича баҳслар якунига етди. Унда 4 та олтин, 4 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

    Иштирокчилари сони биздан кўп бўлган Қозоғистон терма жамоаси 7 та олтин, 3 та кумуш, 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни банд этди. Кучли учликка 1 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медали билан FIDE байроғи остида қатнашаётган Россия терма жамоаси якун ясаб берди.

    Ҳиндистон, Шри-Ланка, Қирғиз Республикаси ва Бангладеш терма жамоалари ҳам камида биттадан медалга эга чиқишди.

    Кечадан иштирокчилар классик шахмат бўйича баҳсларга киришди. Кейин эса блиц мусобақасига навбат берилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates