Шахматчиларимиз пул мукофотларини қабул қилиб олишди

    Спорт 11 январ 2022 946

    Хабарингиз бор, 2021 йил 26-30 декабрь кунлари Полшанинг Варшава шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича рапид ва блиц йўналишларидаги ФИДE жаҳон чемпионатида ҳамюртларимиз муносиб иштирок этди.

    Жумладан, нуфузли мусобақанинг рапид йўналишида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов барча рақибларини ортда қолдирган ҳолда жаҳон чемпиони деган юксак номга сазовор бўлди. Шу билан бирга у дунё тарихидаги энг ёш жаҳон чемпионига айланди. Яна бир ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров эса блиц йўналишида анча юқори бўлган 8-ўринни қўлга киритди.

    Янги Ўзбекистон номини дунёга танитган истеъдодли шахматчимиз ҳукуматимиз томонидан муносиб эътироф этилди. Нодирбек Абдусатторов Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра «Мард ўғлон» давлат мукофоти ҳамда Президент совғаси сифатида 2 хонали уй билан тақдирланди.

    Шунингдек, мазкур жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этган терма жамоамиз аъзолари Туризм ва спорт вазирлиги томонидан мукофотланишди. Жумладан, Нодирбек Абдусатторов 250 миллион сўм, унинг тренерлари Дмитрий Қаюмов (марҳум) ҳамда Жаҳонгир Воҳидовлар 100 миллион сўмдан, Жавоҳир Синдаров 50 миллион сўм ва ниҳоят Шамсиддин Воҳидов 25 миллион сўм миқдоридаги пул мукофотига лойиқ кўрилишди.

    Бугун шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича жаҳон чемпионати қаҳрамонлари Туризм ва спорт вазирлигида тегишли пул мукофотларини қабул қилиб олдилар. Умид қиламизки, бу рағбат шахматчиларимизга кучли мотивация бериб, уларни янги ғалабалар сари руҳлантиради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates