Шахсий масъулият ва қатъий ижро интизоми – олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар муваффақиятининг мустаҳкам пойдевори

    Мамлакатимизда олий таълим соҳасидаги туб ислоҳотлар янги Ўзбекистон тараққиётининг ёрқин ифодасидир.

    Президентимиз раҳбарлигида таълимни миллий тараққиётнинг юрагига айлантириш мақсадида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар халқимизни руҳлантирмоқда, юракларга ишонч бағишламоқда. Бу келажак авлодни етук, мустақил фикрлайдиган, рақобатбардош шахслар этиб тарбиялашга қаратилган буюк мақсаддир.

    Ижро интизоми ва шахсий масъулият — ислоҳотларнинг юраги

    Бугун олий таълим фақат аудитория билан чекланиб қолмаяпти. У миллий тараққи ёт, маънавий юксалиш ва инновацион салоҳиятни юзага чиқараётган кучли омил га айланмоқда. Бу жараёнда Президентимиз томонидан илгари сурилган муҳим ташаббус лар алоҳида аҳамият касб этмоқда.

    Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 10 февралдаги “Қонунчилик ҳужжат лари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро 528 таси Президент йиғилишлари баёнидаги топшириқлардир. Ушбу топшириқларнинг барчаси вазирлик томонидан ўз муддатида бажарилган. этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги фар мони, шунингдек, 2021 йил 31 майдаги “Ijro. gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрса тишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги қарорига муво фиқ, ҳар бир раҳбар ва давлат хизматчисидан юксак шахсий масъулият ва интизом талаб этилади. Ислоҳотларнинг муваффақияти ай нан шу омилларга боғлиқ: шахсий масъулият ва ўз вазифасига садоқат билан ёндашиш бу гуннинг талабидир.

    Вазирликка “Ijro.gov.uz” тизими орқа ли 2024 йилда бажарилиши лозим бўлган 3382 та топшириқ келиб тушган. Шундан 1 таси Ўзбекистон Республикаси қонуни даги, 532 таси Президент фармонларида ги, 2301 таси Президент қарорларидаги, 20 таси Президент фармойишларидаги ҳамда 528 таси Президент йиғилишлари баёнидаги топшириқлардир. Ушбу топшириқларнинг барчаси вазирлик томонидан ўз муддатида бажарилган.

    Шунингдек, “Ijro.gov.uz” тизими орқали вазирликка 2025 йил январьмай ойларида 1226 та топшириқ келиб тушган. Шундан:

    — 1 таси Ўзбекистон Республикаси Қонунидаги топшириқлар;

    — 220 таси Президент фармонларидаги топшириқлар;

    — 822 таси Президент қарорларидаги топ шириқлар;

    — 13 таси Президент фармойишларидаги топшириқлар;

    — 170 таси Президент йиғилишлари баё нидаги топшириқлар бўлиб, барчаси ўз муд датида бажарилди.

    Ушбу даврда устувор вазифаларнинг ўз вақтида, самарали ва тўлиқ ҳажмда бажарили шини таъминлаш, шунингдек, ижро интизоми ни янада мустаҳкамлаш, ижро этувчи ҳокимият органлари таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг иш юритиш малакаси ва касбий даражасини ошириш мақсадида олий таълим ташкилотларининг ижро интизомига масъул 276 бўлинма раҳбари учун 26 соатлик қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.

    Бугун вазирлик ва тизим ташкилотларида ҳар бир раҳбар ва ходимнинг иш самарадорли гини ошириш, фаолиятини аниқ мезонлар асо сида баҳолаш ҳамда рағбатлантиришга алоҳи да эътибор қаратилмоқда.

    Хусусан, вазирликда Президентимизнинг 2021 йил 31 майдаги тегишли қарорида белги ланган тартиб асосида ҳар бир раҳбар ва ходим нинг ижро интизомига риоя қилиш бўйича KPI самарадорлик кўрсаткичлари баҳоланиб, қўшим ча рағбатлантириш механизми жорий этилган.

    KPI самарадорлик кўрсаткичлари асоси да самарали бошқарув тўғри йўлга қў йилгани ҳамда шаффоф ва адолатли тизим жорий эти лиши раҳбар ходимларнинг иш вақтини тўғри тақсимлаши, лавозим фаолиятида ўсиши, шу нингдек, етук мутахассис бўлишига хизмат қилмоқда.

    Шахсий масъулият маданияти — олий таълим ташкилотлари асоси

    Айни пайтда давлат бошқаруви ва олий таълим ташкилотлари фаолиятида самарадор ликни ошириш мақсадида электрон назорат тизими жорий этилган. У орқали қабул қилин ган қарорлар, топшириқлар ва ҳужжатларнинг ижроси қатъий тартибда назорат қилинади. Ҳар бир вазифа белгиланган муддат ва масъул шахслар кесимида кузатилади, баҳоланади ва натижалар асосида чора кўрилади.

    Бу тизим, аввало, раҳбарларнинг ўз ишига шахсан жавобгар эканини эслатиб туради. На тижада иш самарадорлиги ортади, тизимда ўз вақтида ва аниқ ҳаракат қилиш тамойили қарор топади. Энг муҳими, бу орқали олий таълим ташкилотлари нафақат билим берувчи, балки интизом ва масъулият муҳитини шакллан тирувчи масканга айланмоқда.

    Шахсий масъулият нафақат вазифани ба жариш, балки унинг ижтимоий аҳамиятини чуқур англаш ва фидойилик демакдир. Бу ҳар бир ишга виждонан ёндашиш, унинг натижаси жамиятга қандай таъсир кўрсатишини ҳис қи лиш, халқ олдидаги бурчни сидқидилдан адо этиш маданиятидир. Масъулиятли инсон ўз вазифасини шунчаки мажбурият деб эмас, бал ки халқ хизматчиси сифатида улкан ишонч ва имконият деб қабул қилади.

    Тизимда фаолият юритаётган ҳар бир про фессорўқитувчи, ходим, раҳбар ўз ишини виж донан, сидқидилдан бажарса, ана шундагина ҳақиқий янгиланиш, чин тараққиёт юз беради. Зеро, тараққиёт калити билимли, масъулият ли, интизомли мутахассислар қўлида. Ҳар бир соҳада юракдан меҳнат қилган инсонлар бор экан, юрт ривож ланади, эл юксалади!

    Олий таълим ташкилотларида шахсий жавобгарлик маданиятини мустаҳкамлаш фақат ички тартиб эмас, балки катта натижалар сари бошловчи кучли пойдевордир. Ижро интизоми эса бу пойдеворнинг асосий устуни. Қабул қилинган ҳар бир фармон ва қарор амалда ўз вақтида, шаффоф ҳамда самарали ижро этилса, ана шунда энг илғор ғоялар ҳаётга татбиқ этилади.

    Акс ҳолда ҳатто энг эзгу ислоҳотлар ҳам қоғозда қолиб кетиши мумкин. Чунки сид қидилдан бажарилган, режали ва тизимли таш кил этилган ишларгина самара беради. Ишга талабчанлик билан ёндашиш, таҳлил ва назо ратни такомиллаштириш, очиқлик ва шаффоф ликни таъминлаш орқали ижро интизомини янги даражага кўтаришимиз мумкин.

    Инсон капитали — ислоҳотлар самарасининг асосий омили

    Ислоҳотлар чинакам самара бериши ва барқарор бўлиши учун, энг аввало, инсон капи талига жиддий эътибор қаратиш зарур. Фақат моддийтехник база ёки ўқув дастурларини ян гилаш эмас, балки уларни амалга оширадиган инсон ресурсларини ривож лантириш, маъ навий-ахлоқий салоҳиятни ошириш ҳам муҳим. Зеро, ҳар қандай тизимни ҳаракатга келтирадиган асосий омиллардан бири инсон капиталидир.

    Шу боис, биз нафақат замонавий инфрату зилма яратиш, балки ушбу тизимда фаолият юритадиган инсонлар — устозлар, раҳбарлар, мутахассисларни маънавий, ахлоқий ва касбий жиҳатдан ривожлантиришни устувор вазифа сифатида белгилаганмиз.

    Бугун олий таълим қамрови 42 фоизга етга ни, 2016 йилда эса бу кўрсаткич атиги 9 фоизни ташкил этгани статистик кўрсаткичдан кўра, мам лакатимиз таълим соҳасидаги мазмунан мутлақо янги ислоҳотларнинг самарасини аниқ намоён қилади. Бу жамиятимизнинг замон талабларига мос, янги авлодни шакллантиришга қаратилган саъй ҳаракатлари натижасидир.

    Олий таълим ташкилотларида сифат, сама радорлик ва мустақилликни таъминлаш мақ садида жорий этилган туб ислоҳотлар доира сида 40 та олийгоҳга академик ва молиявий мустақиллик берилди. Бу янгича ёндашув, аввало, олийгоҳларнинг молиявий барқарорли гини таъминлаш, моддийтехник базасини мус таҳкамлаш, таълим сифатини ошириш ҳамда бозор талабларига мос кадрлар тайёрлашда муҳим замин яратмоқда.

    Мустақилликнинг амалий ифодаси сифати да келгусида ҳар бир олий таълим ташкилоти ўқув режалари ва дастурларини мус тақил ишлаб чиқиб, тасдиқлаш ҳуқуқига эга бўлди. Бу орқали таълим мазмунини жаҳон стандарт лари ва маҳаллий эҳтиёжларга мос равишда шакллантириш имконияти пайдо бўлди. Шу билан бирга, контракт асосида қабул параметр ларини белгилашда ҳам олийгоҳлар мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлди.

    Ушбу ўзгаришлар олий таълим ташкилотла рининг масъулиятини ошириш ва рақобатбар дош, инновацион фикрлайдиган мутахассислар тайёрлашда муҳим қадам бўлмоқда. Мустақил ва эркин ривожланаётган олийгоҳлар келажак тараққиётининг таянчи ва мамлакат илмийпеда гогик салоҳиятининг асосий драйверидир.

    Шунингдек, олий таълим тизимида ян гиланиш ва соддалаштириш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Илгари мавжуд бўлган ҳар бир таълим соҳаси бўйича давлат таълим стандарти ўрнига энди икки асосий ҳужжат: “Давлат таълим стандарти. Асосий қои далар” ва “олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори” ишлаб чиқилиб, таълим жараёнига жорий этилди.

    Бакалавриат таълим йўналишлари 40 фоиз мақбуллаштирилиб, 306 та йўналиш 183 тага туширилди. Шу билан бирга, нодавлат олий таълим ташкилотлари фаолиятини йўлга қў йиш тартиби енгиллаштирилди, лицензиялаш жараёни рақамлаштирилди ва соддалаштирил ди. Бугун бундай муассасаларда 170 мингдан зиёд талаба таҳсил олмоқда, 15 мингга яқин иш ўрни очилган.

    Халқаро ҳамкорлик ва илмий салоҳият юксалиши

    Айниқса, олий таълим ташкилотларининг халқаро майдондаги нуфузи ва илмий салоҳия тини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар алоҳида эътирофга лойиқ. Сўнгги олти йилда 10 мингдан зиёд профессорўқи тувчи халқаро грантлар ва ҳамкорлик дастур лари доирасида нуфузли хорижий олийгоҳлар ҳамда илмийтадқиқот марказларида малака ошириш ва стажировка ўташ имконига эга бўлди. Бу нафақат шахсий ўсиш, балки бутун таълим тизими учун илмий, услубий ва техно логик юксалиш демакдир.

    Шу билан бирга, таълим жараёнини жаҳон стандартларига мос равишда ташкил этиш мақ садида 8000 дан ортиқ хорижлик мутахассис Ўзбекистон олийгоҳларига жалб этилди. Улар бераётган билим, тажриба ва илғор усуллар миллий кадрлар тайёрлашда янги стандарт лар ва талабларни шакллантирмоқда.

    Янги педагогик технологиялар жорий эти либ, ўқитиш ва амалиёт жараёни ўзаро узвий боғланган ҳолда ташкил этилмоқда. Замона вий лабораториялар олиб келинди, таълим муҳитида жонланиш, янгиланиш, инновация ва замонавий ечимлар даври бошланди.

    Бу ислоҳотлар инсон салоҳиятининг муҳим капитали эканини теран англашга асосланади. Мамлакатимизда таълим ва илмфанга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилиши на фақат табиий бойликлар ёки инфратузилма, балки инсон ресурсларига ҳам катта аҳамият берилганини кўрсатади.

    Олий ва касбий таълим тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бугуннинг долзарб талаби. Бунга эришиш учун биз на фақат назарий билимлар, балки амалий кў никмаларга эга, хорижий тиллар ва ахборот технологияларини билувчи, очиқ фикрлай диган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, ақлан, жисмонан ва руҳан соғлом авлодни тарбиялашимиз ке рак.

    Сўнгги йилларда касбий таълим тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинди. Халқаро стандартларга мувофиқ янги таълим дастурлари жорий этилди, дуал таълим тизими кенгайтирилди, қисқа муддатли касбий курслар орқали мин глаб ёшлар замонавий касбларга ўқитилмоқда. Германия тажрибасига асосланган ўқув усул лари, тадбиркорлик ва чет тилларни ўргатиш курслари ишга туширилди.

    Педагог кадрларнинг малакасини ошириш, янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва таълим жараёнини рақамлаштириш орқали касбий таълим тизими бутунлай янгиланди. Энг муҳими, таълимни меҳнат бозори талабла ри билан уйғунлаштириш орқали ёшларга ке лажакда муносиб ўрин топиши учун мустаҳкам замин яратилмоқда.

    Йўналишимиз аниқ-равшан: билимли, салоҳиятли, шижоатли авлодни тарбиялаб, мамлакатимиз келажагига пухта замин яратиш. Бу нафақат ислоҳотлар билан, балки ҳар бир устоз, ҳар бир отаона, ҳар бир ёшнинг фи дойилиги, ишончи ва саъйҳаракатлари билан амалга ошади.

    Олий таълим муассасаларининг халқаро рейтинглардаги муваффақияти

    Сўнгги йилларда Ўзбекистон олий таълим ташкилотлари халқаро академик майдонда ўз ўрнини мустаҳкамлаб, нуфузли рейтингларда тобора юқори поғоналарга кўтарилмоқда. Бу эса мамлакатимизда олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар самараси, ўқитиш сифати, халқаро ҳамкорлик ва илмий салоҳият юксалаётгани дан далолат беради.

    Хусусан, QS World University Rankings каби дунё миқёсида эътироф этилган рейтинг тизим ларида 2024 йилгача бирорта Ўзбекистон олий гоҳи қайд этилмаган бўлса, бугун 20 га яқин олий таълим ташкилоти QS, Times Higher Education va GreenMetric каби халқаро рей тингларда муносиб ўрин эгаллаб турибди.

    Масалан, “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети каби йирик олийгоҳлар тарихда биринчи марта ТОП1000 таликка киритилди.

    Бу ютуқлар таълим сифатининг халқаро мезонлар асосида баҳоланаётгани, илмий тадқиқотлар ва профессорўқитувчилар фао лияти самарадорлиги оширилаётгани, қатъий ижро интизоми мавжудлиги сабабли ёшлар нинг академик ҳаракатчанлиги таъминлана ётгани ҳамда чет эллик талабалар учун ҳам Ўзбекистон олийгоҳлари жозибадор бўлиб бо раётганини тасдиқлайди.

    Келгусидаги мақсад — Ўзбекистон олий гоҳларининг камида 10 тасини жаҳоннинг энг нуфузли 500 та университети қаторига кири тишдир. Бу мақсад сари қўйилаётган ишонч ли қадамлар юртимизнинг таълим соҳасидаги халқаро имижини янада мустаҳкамлайди.

    Муҳими, ислоҳотлар қоғозда қолмаслиги керак! Бизнинг йўлимиздаги ҳақиқий қийин чиликлар — қарорларни амалга оширишдаги ишлаш тартиби, самарали назорат ва албатта, ижро интизомига сидқидилдан ва виждонан риоя қилишдир. Бу эса нафақат идоралараро ёки тармоқларда, балки ҳар бир шахснинг ўзи ни ишга янги дунёқараш ва юқори масъулият билан ёндашишини талаб этади.

    Шоҳрух ДАЛИЕВ,

    олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари