баннер
22 апр 2025
00:04

    Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофот совриндорларига Президент совғаси топширилди

    Шу йилнинг 14 январь куни Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Абу-Даби шаҳрида ўтказилган Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида ғолиб деб топилганди.

    Бугун ушбу номинация ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    Тантанали тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этган.

    Совриндорларга Президент совғасини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов ҳамда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева топширди.

    "Абу-Даби шаҳрида «Глобал ўрта мактаблар» номинацияси бўйича Шайх Зоид мукофоти совриндори бўлган Президент мактаби икки нафар ўқувчисининг ота-онаси ва устозига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан мукофотни топширишдан хурсанд бўлдим.
    Бу ғалаба барча ёшларимиз учун умид ва илҳом рамзидир. Биз Сиз билан фахрланамиз!", — деб ёзади Саида Мирзиёева.

    Президент мактаби ўқувчилари ва уларнинг устозига BYD автомобиллари ҳам топширилган.

    Телеграм каналимиз
    Text to speech