Жаҳон чемпионатлари қаҳрамонлари муносиб тақдирланишди

    Спорт 19 сентябр 2025 1039

    Бокс, оғир атлетика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионатларида юқори натижалар қайд этган спортчи ҳамда уларнинг мураббийлари тақдирланди.

    Уларга Президент совғаси – BYD автомобиллари ва бир марталик пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

    Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Мусобақаларда олтин медаль олганларга 15 минг доллар, кумуш олганларга 7500 доллар, бронза олганларга 3750 доллар ҳамда уларнинг мураббийларига эса маблағнинг тенг ярми ҳисобида бир марталик пул мукофоти берилди.

    Шунингдек, олтин медаль совриндорларига BYD Song Plus Champion, кумуш ва бронза эгаларига эса BYD Chazor автомобиллари калитлари тақдим этилди.

    Совринларни ўз эгаларига топширган Ўзбекистон Республикаси Президентининг спорт бўйича вакили Одил Абдураҳмонов, Спорт вазири Адҳам Икрамов ҳамда МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, спортчи ва мураббийларимизни қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятларида ҳам омад тилади.

    Ўз навбатида, тақдирланган спортчи ва мураббийлар номидан сўз олган Руслан Нурудинов, Абдумалик Халоков, Тўлқин Қиличев, шунингдек, Жавоҳир Умматалиевнинг отаси Туробжон Умматалиев Президентимизга миннатдорчилик билдириб, давлатимиз томонидан кўрсатилган бундай юксак эътибордан мамнун эканликларини билдиришди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates