"Суҳбат чоғида воқеаларни аниқ, холис ва ўз вақтида ёритиш масалаларини муҳокама қилдик. Айниқса, улкан ахборот оқими шароитида фактларнинг ҳаққонийлигини текшириш, дезинформацияга қарши курашиш ҳамда медиасаводхонликни ошириш йўналишидаги ҳамкорликни кучайтириш тобора долзарб аҳамият касб этаётгани ҳақида якдил фикр билдирдик.
Ўзбекистоннинг БМТ доирасидаги муҳим ташаббуслари ва халқаро тадбирларини ёритишда БМТ Янгиликлар хизмати томонидан кўрсатилаётган доимий қўллаб-қувватлов учун миннатдорлик билдирдим. Келгусида ҳам яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди", — дейилади хабарда.









