Шерзод Шерматов АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 13 январ 2023 1457

    Жорий йил, 12 январда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги янги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хенник билан учрашув ўтказди.

    Учрашув ўтказишдан асосий мақсад – IT соҳасида ўзаро ҳамкорликни кучайтириш ва масофавий хизматлар экспортини янада оширишдан иборат.

    Учрашувда Рақамли технологиялари вазири Ш. Шерматов рақамлаштириш соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишларга тўхталди. Жумладан, мамлакатни IT хабга айлантириш ва рақамлаштиришни янги босқичга олиб чиқиш натижасида ўтган 2022 йилда IT экспорт ҳажми 100 миллион доллардан ошганлиги ва унинг асосий қисми айнан АҚШ бозорига тўғри келиши айтиб ўтилди.

    Шунингдек, Собиқ Иттифоқ давлатлари ичида Ўзбекистон аҳолиси энг кўп ўсганини ҳисобга олиб, мамлакатда BPO ва KPO орқали ёшлар учун муносиб масофавий иш ўринларини яратиш ва бу орқали уларни ўз оилалари билан Ўзбекистонда яшаб, юқори маошли иш билан таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

    Ўз навбатида, мактабларда аввал бошланган English Speaking Nation лойиҳаси натижасида Cambridge University Press томонидан ишлаб чиқилган инглиз тили китобларининг ўтган ўқув йилидан амалга киритилганлиги, келгуси битирувчиларнинг инглиз тилини билиш даражасини оширишга ёрдам бериши, бу эса кўпроқ ёшларимизни IT, BPO, KPO орқали даромад топиш имкониятларига жалб этиш мумкинлиги билдирилди.

    Вазирлик Coursera билан ҳамкорликда uzbekcoders.uz лойиҳасининг кейинги босқичи сифатида кўпроқ ёшларга ITдан қўшимча таълим олиш имкониятлари яратилаётгани айтиб ўтилди. Шу билан биргаликда, Вазирлик томонидан кўпроқ ёшларимизни IT ва Инглиз тилига ўргатиш бўйича IT-таълим соҳасида ҳам ҳамкорликни янада кенгайтириш, IT йўналишида Американинг етакчи университетларида ёшларимизнинг таълим олиб келиши учун янги лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқиш бўйича таклифлар берилди.

    АҚШнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Жонатан Девид Хенник Ўзбекистон АҚШ билан географик жойлашув нуқтаи назаридан яқин бўлмаса ҳам, айнан IT соҳаси орқали масофани яқин қилиб ҳамкорликни ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш учун имконият етарли даражада эканини билдирди.

    Шу билан бирга, юртимизда АҚШ етакчи IT, стартап ва венчур компанияларининг ваколатхоналарини очиш, улар билан яқинлик ўрнатишда элчихона имкониятларидан фойдаланиш бўйича масалалар муҳокама этилди. Шу орқали босқичма босқич сервис экспортидан, продукт экспортига ўтиш муҳимлиги таъкидланди, деб хабар беради Рақамли технологиялари вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates