ШҲТ аъзо давлатлари экспертлари йиғилиши ўтказилди

    Долзарб 2 сентябр 2021 763

    Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатларнинг экспертлари йиғилиши бўлиб ўтди.

    Видеоконференсалоқа тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Ўзбекистон, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан иштирок этган экспертлар ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг илм-фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича мурожаати лойиҳасини муҳокама қилдилар.

    Ушбу йиғилишда Ўзбекистон томонидан Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илмий ва инновацион фаолиятга оид дастурларни шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Ш.Отажонов иштирок этди.

    Инновацион ривожланиш вазирлигининг ШҲТ доирасида илмий-инновацион ҳамкорликни кенгайтиришга оид таклифлари, хусусан ҳамкорликда Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

    Йиғилишда ШҲТга аъзо давлатлар Раҳбарларининг илм-фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича мурожаати лойиҳасининг якуний варианти келишилди ва ШҲТ Котибиятига ушбу лойиҳани ШҲТга аъзо давлатлар Раҳбарларининг навбатдаги мажлисига белгиланган тартибда киритиш тавсия этилди. Йиғилиш якуни бўйича баён қабул қилинди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates