Мусиқачи мия операцияси вақтида гитара чалди

    Профессионал гитарачи Кристиан Нолен нейрохирургия пайтида – миядаги ўсмани олиб ташлаш жараёнида гитара чалди. Операция Майамидаги саратон марказида бўлиб ўтди.

    Мусиқачи ўтган ой клиникага ётқизилган эди. Шифокорлар унга миянинг чап қўл ҳаракати учун масъул бўлган ҳудудига яқин қисмида ўсма ташхисини қўйишди.

    Операция олдидан шифокорлар Ноленга жарроҳлик амалиёти давомида чалиш учун ўзи билан гитара олиб келишни таклиф қилишган. Бу шифокорларга миянинг қўл ҳаракатини бошқарадиган қисми таъсирланмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун зарур эди. Бу, шунингдек, жарроҳларга ўсманинг иложи борича кўпроқ қисмини олиб ташлашга имкон бериши керак эди.

    Нолен шифокорларнинг илтимосини бажарди. Унга қисқа муддатли наркоз берилди, тўқималарнинг сезгирлиги анестазия билан блокланди ва мия трепанацияси амалга оширилди. Шундан сўнг мусиқачи ҳушига келди ва у Deftones груҳининг мусиқаларини чалишни бошлади. Операция икки соат давом этди. Натижада ўсимта олиб ташланди ва Ноленнинг гитара чалиш маҳорати сақланиб қолди. Бемор шифокорлар назоратида бўлиб, ҳозирда тикланиш муолажаларини олмоқда, деб хабар беради mir24.tv.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates