Ундан кўзланган мақсад Саудиядаги "Dr.Sulaiman al-Habib Medical Group" тиббиёт мажмуаси билан икки томонлама қўшма корхона очиш юзасидан шартнома имзолаш ҳамда "Al-Gihaz Holding Co" ва "Al-Hokair" компанияларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига жалб этиш бўлди.
Саудия томонига ўзбекистонлик бир гуруҳ тиббиёт ходимларининг "Dr.Sulaiman al-Habib Medical Group" академиясида уч ойлик малака ошириш курсларида тажриба ва билим кўникмаларини ошираётгани учун миннатдорлик билдирилди.
Мулоқот чоғида 2023 йил февраль ойидан бошлаб шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича 2-Республика тиббиёт коллежи негизида "Ал Ҳабиб академияси"ни ташкил этиш мақсадида хусусий шериклик асосида қўшма корхона бўйича ҳамкорлик Битими имзоланди.