Шифохона синдроми болалар хасталигими?

    Саломатлик 20 март 2021 3408

    ​Бетоб бўлсак дарров шифокорга мурожаат қиламиз. Айрим ҳолларда эса шифохонада ётиб даволанишимизга тўғри келади. Бундай вазиятда шифохонанинг бегона муҳити киши руҳиятига таъсир қилмай қолмайди. Баъзан эса айрим руҳий бузилишларга ҳам сабаб бўлиши мукмкин. Шундай ҳоллардан бири шифохона синдроми дейилади. 

    Хўш, бу касаллик кўпроқ қандай одамларда пайдо бўлади? ССВ матбуот хизматининг шу каби саволларига Тошкент тиббиёт академияси профессори, нейропсихолог Зарифбой ИБОДУЛЛАЕВ жавоб берди.

    — Ушбу синдром ёш болаларда нисбатан яққолроқ намоён бўлгани боис, бу ибора дастлаб кичкинтойларга нисбатан қўлланган. Кейинчалик эса унинг белгилари катталарда ҳам кузатилиши аниқланди.

    Яқинларидан узоқда, ҳафталаб, баъзан ойлаб шифохонада даволаниш ёш бола тугул катталар учун ҳам осон эмас. Шу маънода шифо масканида бўлиш мурғакнинг руҳияти ва жисмоний ривожланишига сезиларли таъсир кўрсатиб, унда шифохона синдромини юзага келтириши мумкин.

    Яъни бола жисман заифлашиб, турли оғриқлардан шикоят қилади ва ташқи муҳит билан алоқаси тобора пассивлашиб боради. Бемор бола шифохонадан уйга қайтгач ҳам кўчага чиқишни хоҳламайди, тенгқурлари, оила аъзолари билан чиқишмайди. Дори ичишга ўч ёки аксинча муолажалардан безиб қолади. Қизиғи шундаки, энди бемор уйдан кўра шифохонани афзал кўради.

    — Беморларда шифохона синдроми қандай сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин?

    — Беморда шифохона синдроми юзага келишининг ўзига яраша сабаблари бор. Уларнинг асосийлари қуйидагилардир:

    • сурункали касалликлар;

    • узоқ муддат стационар даволаниш ёки тез-тез шифохонага тушиш;

    • даволаниш маҳали уйдан ва ташқи дунёдан узилиб қолиш;

    • руҳий касалликлар билан оғриш;

    • яқинлар меҳрига тўймаслик ёки аксинча, ҳаддан зиёд ғамхўрликдан баҳраманд бўлиш;

    • касаллик туфайли вафот этишдан қўрқиш, яъни турли фобиялар...

    — Шифохона синдроми болада қандай салбий ўзгаришларни юзага келтиради? Бу пайтда қандай йўл тутиш керак?

    — Агар 5-6 ёшли бола, дейлик, 2-3 йил мобайнида кўп маротаба шифохонага тушган ва у ерда бир неча ҳафталаб ётган бўлса, нафақат жисмоний, балки тенгқурларига нисбатан ақлий ривожланишдан ҳам ортда қола бошлайди.

    Бунинг сабаби шубҳасиз, бола уй, маҳалла-кўй, боғча ёки мактаб муҳитидан анча узоқлашганлигидир. Ҳатто шифохонага тарбиячи ўқитувчи чақирилиб, таълим-тарбия берилганда ҳам кўзланган натижага эришиш мушкул. Чунки бола узоқ муддат даволангани боис “мен хастаман” деган фикр миясига ўрнашиб қолади ва ҳар бир вазиятга бемор кўзи билан қарайди.

    Тиббиёт ходимлари, шунингдек, ота-она керагидан ортиқча меҳр кўрсатиши туфайли болада худбинлик ривожланиши ҳам мумкин. Ёки аксинча, унга етарли даражада эътибор берилмаса, ён-атрофдагиларга нисбатан адоват ҳисси шаклланиши ҳеч гап эмас. Демак, бу вазиятда болага ғамхўрлик кўрсатишда меъёрни топа олиш муҳим.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates