Шолининг 300 дан ортиқ навлари келтирилди

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ғаллачилик ва дуккакли дон экинлари бўлими бошлиғи Абдулла Мансуров бошчилигидаги делегация 28-30-ноябр кунлари Филиппин давлатидаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институтида хизмат сафарида бўлишди ҳамда институт директори Ажай Коҳли ва олимлар билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказишди.

    Учрашув давомида икки томон Глобал иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг йилдан-йилга исиб бориши, сув захираларининг камайиб боришини ҳисобга олган ҳолда шолининг янги навларини яратиш ва уларга мос замонавий етиштириш агротехнологияларини ишлаб чиқиш бўйича қўшма ҳамкорлик тадқиқотларни бажариш юзасидан муҳокамалар олиб борилди.

    Делегация томонидан Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институтидан маҳаллий шароитларга мослаштириш ва танлаб олиш мақсадида шолининг қурғоқчиликка ва шўрга чидамли 300 дан ортиқ нав ва намуналари олиб келинди.

    Учрашув сўнгида томонлар ўртасида кадрлар малакасини ошириш, янги, замонавий селекция усулларини ўрганиш ва қатор масалалар юзасидан ўзаро Англашув Меморандуми имзоланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates