Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан шолидан бўшаган ер майдонларини ёқиб юбориш ҳолатлари юзасидан доимий назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
“Шоли етиштирувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-290-сон, 15.08.2024 й.) қабул қилинди.
Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш тобора қийинлашиб бораётган ҳозирги шароитда шоличилик амалиётида катта имконият мавжуд.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ғаллачилик ва дуккакли дон экинлари бўлими бошлиғи Абдулла Мансуров бошчилигидаги делегация 28-30-ноябр кунлари Филиппин давлатидаги Халқаро шоличилик илмий-тадқиқот институтида хизмат сафарида бўлишди ҳамда институт директори Ажай Коҳли ва олимлар билан учрашув ҳамда музокаралар ўтказишди.
Бу орқали 1500 киши доимий ва мавсумий иш билан таъминланмоқда.
Гуруч халқимиз кўп истеъмол қиладиган энг муҳим маҳсулотлардан бири саналади.
Шоли етиштиришнинг анъанавий усули асрлар давомида сақланиб келмоқда ва ҳозир ҳам кўплаб давлатлар, хусусан, мамлакатимизда уруғ экилгандан кейин уни сувга бостириб қўйиш технологиясидан фойдаланилади.