Сурхондарёда шоличилик кластери ташкил этилди

    Бу орқали 1500 киши доимий ва мавсумий иш билан таъминланмоқда.

    Сурхондарё вилояти Музработ туманида сифатли гуруч етиштириш борасида йирик салоҳиятга эга кластер фаолияти йўлга қўйилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.

    Таъкидланишича, янги иш бошлаётган «SCT CLUSTER SHOLI» кластери учун 20 минг гектар ер майдони ажратилган.

    Кластер нафақат маҳаллий бозорларни таъминлашни, балки сифатли маҳсулотини хорижий давлатларга экспортга йўналтиришни ҳам режалаштирган. У йилига 60 минг тонна маҳсулот етиштириш ва қайта ишлаш қувватига эга.

    Жорий йилда кластер томонидан 9000 тонна гуруч ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 25 410 тоннага етказилади.

    Шунингдек, кластерда 1800 тонна биринчи навли ун ишлаб чиқариш ҳам кўзда тутилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates