Сирдарёда шолипояни ёқиб юборганларга чора кўрилди

    Сирдарё вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан шолидан бўшаган ер майдонларини ёқиб юбориш ҳолатлари юзасидан доимий назорат рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

    Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши хабар берди.

    Ўтказилган назорат тадбирларида Сирдарё тумани Шоликор СИУ ҳудудида шолидан бўшаган ерларни ёқиб юборган 23 та фермер хўжалигига нисбатан МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Уларга 25 млн 875 минг сўм жарима тайинланди.

    Ҳуқуқбузарларга табиатга етказилган зарар (19 миллион 190 минг сўм) ва жарима — жами 45 миллион 65 минг сўм товон тўлаш белгиланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates