баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Шўрчи туманидаги ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

    Бугун, 4 май, соат 09:42да Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Озод» МФЙда жойлашган «Озод тех оил» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.

    Воқеа жойига зудлик билан 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари етиб бориб, ёнғин соат 10:05 да ўраб олинган ва соат 10:36да тўлиқ бартараф этилган.

    Оқибатда 25 метр/куб дизель ёқилғи сақлаш резервуари ичидаги тахминан 2 метр/куб дизель ёқилғиси ва резервуар ёниб зарарланган. Ёнғин-қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 2 та 10 метр/куб ва 1 та 5 метр/куб ёқилғи сақлаш резервуарлари ёнғиндан сақланиб қолинган.

    Ёнғин сабаби шохобча ҳудудида пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида келиб чиққан.

    Ҳодиса оқибатида бир нафар фуқаро куйиш тан жарохатини олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.

    Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланяпти, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates