Шу муносабат билан ушбу оралиқда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади.
Тегишли равишда, қуйидаги автобус йўналишлари ҳаракат йўналишлари вақтинча ўзгартирилади:
- 18, 38, 58, 67-сонли йўналишлар:
Шаҳрисабз → Миробод → Нукус → Бобур → Ш.Руставели кўчалари орқали ҳаракатланади.
- 57, 81, 98-сонли йўналишлар:
Миробод → Юсуф Хос Ҳожиб → Бобур кўчалари орқали ҳаракатланади.
- 127-сонли йўналиш:
Нукус → Муқимий кўчалари орқали ҳаракатланади.
Реконструкция ишлари давомида кўчаларда тирбандликлар кузатилиши мумкин, шу сабабли йўналишларга қўшимча ўзгартиришлар киритилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.









