Ўрганишлардан келиб чиқиб, тадқиқотчилар топилмаларни 9540-9890 йиллар олдин пайдо бўлган деб ҳисоблашмоқда.
Олимлар қатронда мавжуд бўлган микробиал ДНК кетма-кетлигини замонавий ва қадимги микробиомалари билан солиштиришди. Бунда улар периодонтит (тиш касаллиги) билан боғлиқ бўлган бактерияларнинг юқори даражасини аниқладилар. Бошқа турлар, жумладан Стрептососсус собринус ва Парассардовиа дентисоленс тиш кариесининг кўрсаткичлари ҳам кўп топилган.
Илмий изланишлар орқали нафақат қадимги скандинавияликларнинг соғлиқларини, балки улар озиқланган ўсимлик ва ҳайвон турларини ҳам аниқлади. Қадимги скандинавияликлар олма, финдиқ, алабалик, кийик гўшти, моллюскалар, ўрдак ва бошқа қушларнинг гўшти билан озиқланишган.
Улар тишларини чайнашдан ташқари суякларни қайта ишлаб уларни асбобга айлантирган. Тишлар тулки, бўри ва арктик тулкининг терисини билан ишлашда ҳам ёрдам берган.